язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2017 й. 388-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2017 й.

N 388



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги

ПҚ-2340-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"

2017 йил 16 июндаги ПҚ-3064-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3064-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда "Туронбанк" акциядорлик тижорат банкининг улушини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

388-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига 3-илованинг "Банклар" бўлимига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) қуйидаги мазмундаги 168-7-позиция қўшилсин:

"

168-7.

"Туронбанк" АТБ


Тошкент шаҳри


".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида" 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига 2-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда) 34-позиция чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарори)" 2017 йил 6 февралдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й.. 6-сон, 78-модда) илова 2-бандининг "в" кичик банди чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 540-модда