язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 й. 417-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2017 й.

N 417



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини

абадийлаштириш тўғрисида" 2017 йил

25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети деб қайта номлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат техника дорилфунунига Абу Райҳон Беруний номини бериш тўғрисида" 1991 йил 27 июндаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 6-сон, 22-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

417-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил, 10-сон, 55-модда):


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Номли давлат" сўзлари "Давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 8-банди тўртинчи хатбошисидаги "номли" сўзи "бошқа" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


номидаги, 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 9 ва 10-бандлардаги "Номли давлат" сўзлари "Давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари (кейинги ўринларда - давлат стипендиялари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланади";


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "номли стипендияларни" сўзлари "давлат стипендияларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Номли давлат" сўзлари "Давлат" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидан "номли" сўзи чиқариб ташлансин;


5-банднинг иккинчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 11 ва 12-бандлардан "номли" сўзи чиқариб ташлансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларга қуйидаги гувоҳномалар берилади:

"Беруний давлат стипендиясининг соҳиби";

"Ибн Сино давлат стипендиясининг соҳиби";

"Навоий давлат стипендиясининг соҳиби";

"Улуғбек давлат стипендиясининг соҳиби";

"Имом ал-Бухорий давлат стипендиясининг соҳиби";

"Ислом Каримов давлат стипендиясининг соҳиби".

Гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади";


г) 4-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар бир фани учун халқаро ва республика мусобақалари ғолиблари тест синовисиз ҳамда қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган соҳа ихтисосликлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан белгиланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 8-сон, 46-модда):


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ва Улуғбек" сўзлари "Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов"сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг

БАЗАВИЙ МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Талабалар тоифаси (хорижий

талабалардан ташқари)


Миқдори

(бир ойда сўм)


1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси стипендиатлари


ўртача стипендиянинг уч

баробари миқдорида*


2.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари стипендиатлари


ўртача стипендиянинг икки

баробари миқдорида*


3.

Олий ўқув юртлари талабалари


505 278

4.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар


548 340

5.

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-оналар васийлигисиз қолган болалар сирасига кирувчи талабалар


482 155

6.

Байналмилал бурчини бажаришда ярадор бўлиш, контузия, жароҳатланиш ёки касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар сирасига кирувчи талабалар


572 714

7.

Собиқ байналмилалчи жангчилар сирасига кирувчи талабалар


548 340

8.

Олий ўқув юртларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар


549 906

9.

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади



       

*) Талабаларнинг рейтинг назорати бўйича 71 - 85% ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича белгиланган стипендия миқдори - ўртача стипендия миқдори деб ҳисобланади.


Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармонлари қабул қилиниши муносабати билан олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 586-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 117-модда