ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТАТУ /

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.06.2017 й. 350-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 июндаги

350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент

ахборот технологиялари университети ҳузуридаги

Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва ундан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ва унинг ҳудудий филиалларининг ҳамда Университет ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида таълим сифатини оширишга ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятига қаратилган устувор ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилди.


3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида очилган Университет махсус бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.

Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб ҳисобланади:

Университет учун ўқув дарсликлар ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, шу жумладан хорижий адабиётларни харид қилиш;

Университетнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплаш;

"Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари" номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;

Университет ва Марказнинг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини танлов асосида молиялаштириш, уларнинг илмий ва ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;

Университетнинг иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий ходимларини етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Университетда дарс бериш ва Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


5. Жамғармани бошқариш Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади.

Университет Васийлик кенгашининг таркиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.


6. Университетнинг Васийлик кенгаши ушбу Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда Жамғарманинг маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди.


7. Университет Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.


8. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, маблағларнинг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Университетнинг молия-иқтисод бўлими ҳамда бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


9. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловдан тушадиган маблағларнинг 1,0 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларидаги депозитларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилда ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


11. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтган ва Университет Васийлик кенгашига тақдим қилинган ахборот ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учун Университет Васийлик кенгаши томонидан молия йили учун тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида молиялаштириш учун фойдаланилади.



6-БОБ. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


12. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботи Университетининг бюджетдан ташқари маблағларидан бўлак ҳолда алоҳида юритилади.


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Университет Васийлик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили 15 мартгача тасдиқланади.


14. Жамғарма маблағларидан асосли ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 474-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 93-модда






























Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск