язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари/ Адлия вазирининг 07.07.2017 й. 174-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.07.2017 й. 2202-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.07.2017 й.

N 2202-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.07.2017 й.

N 174-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигининг суд экспертиза

муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига суд экспертизасини ўтказиш учун тақдим қилинган текшириш объектлари, иш материаллари ва бошқа маълумотларни шифрлаш қоидаларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                            М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигининг суд экспертиза

муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида (бундан буён матнда экспертиза муассасаси деб юритилади) суд экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 2-банднинг иккинчи хатбошиси "ҳужжатларнинг техникавий-криминалистик экспертизаси," деган сўзлардан кейин "суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси, суд-филологик экспертизаси," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 8-банд "суд экспертизаси ўтказиш тартибини" деган сўзлардан кейин "ёки шифрлаш қоидаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 10-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "тўлиқлиги ва сифати" деган сўзлар "тўлиқлиги, сифати ва шифрлаш қоидаларига риоя этилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банди билан тўлдирилсин:

"17-1. Суд экспертларининг мустақиллигини ва суд-эксперт текширишларининг холислигини таъминлаш, шу жумладан коррупциявий омиллар келиб чиқишини ҳамда суд экспертларининг манфаатдор шахслар билан ўзаро алоқалар ўрнатишини олдини олиш мақсадида айрим турдаги (имконияти мавжуд бўлган) суд экспертизалари бўйича текшириш объектлари, иш материаллари ва бошқа тааллуқли маълумотлар суд экспертига тақдим қилинишидан олдин экспертиза муассасаси томонидан тасдиқланган шифрлаш қоидаларига асосан шифрланади.".


6. 18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шифрлаш билан боғлиқ бўлган суд экспертиза турлари бўйича текшириш объектлари ва ҳужжатлари шифрлаш қоидаларига асосан топширилади.".


7. 26-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд эксперти шифрлаш билан боғлиқ бўлган суд экспертизасини ўтказишга шифрлаш қоидаларига асосан шифрлаш ўтказилгандан сўнг экспертиза муассасаси раҳбарининг ёзма топшириқномаси ва шифрланган экспертиза материалларини олган вақтдан бошлаб киришади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 39-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"шифрлаш билан боғлиқ бўлган суд экспертиза турлари бўйича улар шифрлаш қоидаларига мувофиқ ўтказилганлиги кўрсатилади;";

бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. 2-илованинг 2-бандидаги "хўжалик суди ёки" деган сўзлар "иқтисодий ёки маъмурий суд ёхуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 633-модда