ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Маҳаллий бюджет /

Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2017 й. 445-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 июндаги

445-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари

ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетининг даромадлар параметрларининг сўзсиз

бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг

даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишида давлат солиқ хизмати органларининг вазифаларини белгилайди ва биргаликдаги ҳаракатларини тартибга солади.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади) асосий эътиборни солиқ тўловчи - жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини жойига чиқиб назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга ҳар куни йўриқнома ўтказиш, лавозим ваколатларини шахсий бойлик орттириш мақсадида суиистеъмол қилиниши, шунингдек қисқа муддатли текширишлар ўтказиш ва нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражида функционал мажбуриятларга риоя этмаслик ҳолатларини бартараф этиш ва амалдаги қонунчилик доирасида қатъий жазолашларни ўз ичига қамраб олувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг шахсий масъулияти юзасидан назоратни кучайтириш ва ошириш чораларини таъминлайди.


3. ДСҚ органларининг тўлиқ ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс маълумотлар базасини шакллантиришни ҳамда унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари бўйича ахборотларни йиғиш асосида янгиланишини таъминлайди.


4. ДСҚ Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир ҳисобот даври якунлари бўйича қўшимча манбаларни излаш ва бунинг асосида ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусияти ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари параметрларининг бажарилиши бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари фаолиятини танқидий таҳлил қилади.



2-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲИСОБИГА СОЛИҚ

ТУШУМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ


5. Жисмоний шахслар томонидан мулк солиғи ва ер солиғи тўланишининг назорати бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари кун давомида ўртача 25 та объектга борадилар ва шу билан бирга:

уй-жойларга мулк ҳуқуқларини ўз вақтида кўчмас мулкка эгаликни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида расмийлаштирилганлиги юзасидан кадастр ҳужжатларининг мавжудлигини аниқлаштирадилар ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси деб аталади) ҳудудий органларига маълумот киритади;

солиқ объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини назорат қиладилар, зарур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига мувофиқ "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий органларига сўровнома юборадилар;

мол-мулк объектлари ва ер участкаларига ҳисобланган бюджетга тўланадиган солиқлар суммаси ҳақида фуқароларни (тўлов хабарномаси орқали) хабардор қиладилар;

солиқларни белгиланган муддатларда тўлаш ва муддатида тўланмаган тақдирда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш чоралари қўлланилиши бўйича тушунтиришлар олиб борадилар, ваколатли органлар билан биргаликда мажбурий ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чораларини кўрадилар;

ер солиғини мунтазам равишда тўламаслик ҳолатларида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига талабнома киритадилар.


6. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича:

қатъий белгиланган солиқ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тушумини таъминлайди;

ҳар куни қатъий белгиланган солиқ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларидан қарзи мавжуд бўлган (3 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади, шунингдек солиқ қарзини ундириш чораларини кўради;

ҳар куни фаолиятини вақтинча тўхтатган (3 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши бўйича кузатув олиб боради;

ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган (4 нафардан кам бўлмаган) жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддасида белгиланган маъмурий чораларни қўллаш бўйича назорат тадбирларини ўтказади ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.


7. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳафта давомида:

фаолиятини вақтинча тўхтатган (2 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини қайта тиклаш ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган (2 нафардан кам бўлмаган) ишчиларни давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрадилар;

йирик миқдордаги айланмаларини амалга ошираётган ҳамда рўйхатдан ўтган фаолият тури билан ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият тури мос келмайдиган (2 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича таҳлиллар ўтказадилар.


8. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари:

давлат солиқ хизмати органларига йилнинг 1 апрелига қадар, икки ёки ундан кўп манбадан даромадлари тўғрисида маълумотлар кўрсатилган жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган жисмоний шахслар, шунингдек ҳисобланган солиқ суммаларини йилнинг 1 июнига қадар тўламаган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантирадилар;

солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун маъмурий чоралар қўллаш баённомасини тузадилар ва материалларни белгиланган тартибда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маъмурий амалиёт бўлимига тақдим этадилар;

тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ қарздорлигини тўлаш бўйича талабномалар юборадилар ва қонунчиликка мувофиқ мажбурий ундириш чораларини кўрадилар;

мол-мулкни ижарага берувчи шахсларни аниқлайдилар, уларни ҳисобга қўйишни амалга оширадилар, декларация топширилиши ва жисмоний шахсларнинг даромадларига ҳисобланган солиқни ундиришни таъминлайдилар;

ижарага берилган нотурар объектлар, шунингдек 12 ой давомида икки мартадан ортиқ сотилган турар жойлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирадилар.

Турар ва нотурар жойларни ноқонуний ижарага топшириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни қўллаш тўғрисида баённома расмийлаштирилади ва тегишли солиқлар ундирилади.



3-БОБ. КАМЕРАЛ НАЗОРАТ ҲИСОБИГА МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАР БАЗАСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ


9. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими:

тақдим этилган солиқ ҳисоботларини қабул қилади ва ўрганади, солиқ ҳисоботи белгиланган шаклда тақдим этилмаган тақдирда Солиқ кодексининг 45 ва 46-моддаларига мувофиқ солиқ ҳисоботларини солиқ тўловчига белгиланган тартибда қайтаради;

ҳисобот даври якунлангандан кейин уч кун ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан солиқ ёки молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўради. Солиқ тўловчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тўхтатилган банк ҳисобварақлари бир кун ичида қайта тикланади;

солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан маъмурий баённома тузади.


10. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими:

мавжуд маълумотларга асосан алоҳида режа жадвал асосида камерал назорат ўтказади (чораклик ҳисоботлар бўйича ҳар 3 ойда, йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботлар бўйича кейинги йилнинг 1 майига қадар);

молиявий ва солиқ ҳисоботлари тўлдирилишининг тўғрилигини, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум, шунингдек солиқ ставкаларини, имтиёз олиш ҳуқуқининг асослари тўғрилигини ўрганади;

ноль кўрсаткич билан тақдим этилган ҳисоботларини, солиқ суммаларининг камайиш сабабларини ўтган йил билан солиштириб ўрганади;

солиқ ҳисоботларини мавжуд ташқи манба (соф тушум, банкларга инкассация қилинган нақд пул суммаси) маълумотлари билан тўғри тақдим этилишини ўрганади ва таҳлил қилади;

солиқ ҳисоботлари кўрсаткичларини банклар, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар билан солиштиради.


11. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўз ваколати доирасида:

вазирлик ва идоралар билан аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун ўзаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширадилар;

камерал назоратни амалга ошириш чоғида аниқланган тафовутлар ва хатолар тўғрисида кейинчалик тегишли тузатишлар киритишни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини хабардор қиладилар;

тақдим этилган солиқ ҳисоботига ўн кун муддатда тузатиш киритиш ҳақидаги талабноманинг ўз муддатида бажарилиши назоратини юритадилар;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турадилар.

12. Камерал назорат натижасида аниқланган тафовутни бартараф этмаган ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаган корхона мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан жавобгарлик чоралари қўлланилади.


13. Камерал назорат натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда мавзули экспресс-ўрганишларни амалга оширадилар.


4-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ҲИСОБИГА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ

ДАРОМАДЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ


14. Даромадларнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида, молиявий фаолиятни таҳлил қилиш, дебитор қарздорликни ўрганиш ҳамда ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни ундириш учун ҳар бир ходимга корхоналар бириктирилади.


15. Корхона ва ташкилотларга бириктирилган туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасига мувофиқ, ҳисобварақларига ўз вақтида тўлов топшириқномаларини қўймаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар;

фермер ҳўжаликлари томонидан реализация қилинган маҳсулотдан тушган пул маблағларини ҳисобварақларига кирим қилиниши, мазкур маблағларни ҳисобланган солиқларни тўлашга тўлиқ йўналтирилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 28 июндаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ, ўз вақтида "Халқ банки" АТБга реестрларни тақдим этмаган корхоналарнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар.


16. Туман (шаҳар) ҳудудида юридик шахсларнинг бўш турган бино ва иншоотлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари ва бошқа органлар билан биргаликда мазкур биноларни тадбиркорлик субъектларига бериш ишларини ташкил этадилар.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ ушбу корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ёки уларни тугатиш чоралари кўрилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ, тугатиш истагини билдирган корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини якуний текширувдан ўтказиш ва қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилади.



5-БОБ. ЧАКАНА САВДО ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

СОҲАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ ҲИСОБИГА

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАР

БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ


19. Нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тизимли назорат қилиб бориш мақсадида ҳар бир субъектга жойига борган ҳолда кунлик мониторинг ўтказиб бориш учун давлат солиқ хизмати органлари ва тижорат банкларининг масъул ходимлари бириктирилади.


20. Давлат солиқ хизмати органлари ва тижорат банкларидан бириктирилган масъул ходимлари:

чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарининг раҳбарлари ва ходимлари билан нақд пул тушумларининг тўлиқ топширилиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказадилар;

назорат-касса машиналарини рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари билан нақд пул тушумларини топшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва уларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида алоҳида профилактик суҳбат ўтказадилар;

чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги нотурар биноларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ер солиқларини ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатадилар;

ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда назорат ва профилактик тадбирлар ўтказадилар;

қонун бузилиш фактлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида, текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказадилар;

тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишлар натижасида қабул қилинган қарорлар асосида қўлланилган молиявий жарималарни ундириш чораларини кўрадилар;

белгиланган муддатларда молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда тегишли чораларни кўриш учун иқтисодий судга даъво аризаси киритадилар;

солиқ текшируви ўтказиш давомида ноқонуний равишда ходимларни ёллаш ва иш ҳақи бериш ҳолатларини аниқлайдилар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрадилар.



6-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАР

БАЗАСИНИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ

БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ҲИСОБИГА КЕНГАЙТИРИШ


21. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан:

белгиланган тартибда ҳар куни, автоматлаштирилган банк тизими орқали келиб тушадиган бир марталик тўловлар, ижара тўловлари ва бошқа тушумларнинг тўлиқ келиб тушишини таъминлаш мақсадида, бозор ва савдо комплексларидаги савдо қилиш жойларининг тўлиқ бандлиги мониторинги ўтказилади;

бозорлар ва савдо комплексларида нақд пул тушуми келиб тушиши пасайган тақдирда хронометраж ўтказиш ташкиллаштирилади ва тушумларнинг пасайиб кетиш сабаблари аниқланади ҳамда қўшимча маблағлар тушумлари бўйича зарур чоралар кўрилади;

тадбиркорлар ва жисмоний шахсларда тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги бўйича кундалик мониторинг олиб борилади;

ҳар куни, нақд пул тушумининг тўлиқ келиб тушишини таъминлаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида хронометражлар ташкиллаштирилади ва солиққа тортиш базасини кенгайтириш чоралари кўрилади;

деҳқон бозорларида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қимматлашган нархларда сотишнинг олдини олиш бўйича назорат чоралари ўтказилади;

бозорларда қалбаки, сифатсиз маҳсулотларни тайёрлаш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назорат амалга оширилади ва текширувлар ташкил этилади;

якка тартибдаги тадбиркорларнинг кейинги фаолиятини ўрганиш амалга оширилади ҳамда кузатув далолатномалари тузилади ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганда текширишлар ташкил этилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



7-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЙЎЛИ БИЛАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАР

БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ


22. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари:

юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобга қўйишда улар билан профилактик суҳбат олиб борадилар ва уларни солиқ мажбуриятлари билан таништирадилар;

ҳар ойда камида икки марта тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали етказадилар;

маҳаллаларда фуқаролар ўртасида солиқ мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан ҳар куни тушунтириш ўтказадилар;

аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва улар бўйича кўрилган чоралар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳар ойда камида бир марта чиқишлар ташкил этадилар;

ҳар ойда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Давлат хизматлари марказлари ва бошқа органлар билан биргаликда ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун "Тадбиркорлик соати" тадбирларини ташкил этадилар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 614-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 125-модда










































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск