ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2017 й. 462-сон "Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2017 й.

N 462



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

МЕҲНАТ СТАЖИНИ ЭЛЕКТРОН ҲИСОБГА

ОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг "Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2019 йил 1 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизматларига тақдим этиладиган солиқ бўйича ҳисоботлар асосида шакллантириладиган, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг жисмоний шахсларнинг меҳнат стажларини электрон ҳисобга олишга босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

якка тартибдаги тадбиркорларни, деҳқон хўжаликлари аъзоларини, қорамол ўстириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланаётган шахсларни ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа субъектлари бўйича - 2018 йил 1 январдан бошлаб;

қолган ташкилотлар бўйича - 2019 йил 1 январдан бошлаб.


3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнат стажи (шу жумладан лавозим мавқеи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар) ҳақидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда, бу борадаги илғор амалий тажрибаларни ўрганиш асосида, жисмоний шахслар меҳнат стажининг архивга оид маълумотларини, уларнинг кафолатланган сақланишини таъминловчи резерв сақлаш механизмини яратиш тўғрисида таклифларни 2017 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда - 2019 йилдан бошлаб, фуқароларга меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматининг Давлат интерактив хизматлари кўрсатишнинг ягона портали орқали тақдим этилишини жорий қилсин,


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 620-модда
































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск