ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2017 й. ПФ-5098-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.06.2017 й.

N ПФ-5098



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил

17 ноябрдаги ""Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик

жамиятини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-4857-сонли Фармони,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги

""Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2658-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ""Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-4857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ""Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2658-сонли қарорини ижро этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 28 июндаги

ПФ-5098-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги "2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартиришни таъминлаш, диверсификациялаш, модернизация қилиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" ПФ-4707-сонли Фармонининг 2-иловаси:


а) "Лойиҳа номи" устунидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Лойиҳа номи" устунидаги 163-позициясидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 7 апрелдаги "Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-832-сонли қарорининг:


а) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган ҳар йилги

талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1.

Г.К. Саидова

-

иқтисодиёт вазири, комиссия раиси


2.

А.Д. Вахабов

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:

3.

М.М. Мирзаев

-

молия вазири ўринбосари


4.

лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш Департаменти директори


5.

Н.С. Отажонов

-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси


6.

С.С. Сайдаминов

-

"Ўзагротехмаш" АЖ бош директори


7.

Х.У. Имамов

-

"Ўзагролизинг" АЖ бош директори


8.

У.М. Турсунов

-

"Ўзагросервис" АЖ бош директори


9.

С. Турдиев

-

Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши раиси


10.

Ф.Ф. Каримов

-

"Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раиси


11.

К. Исмоилов

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


12.

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳокимлар ўринбосарлари.


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-842-сонли қарорининг:


а) 3-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти "Ўзагролизинг" АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ем-хашакни йиғиштириб оладиган техникани қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига лизинг асосида берилишини ташкил этсин";


б) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги ""Ўзқишлоқмашлизинг" компаниясига" сўзлари ""Ўзагролизинг" акциядорлик жамиятига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 мартдаги "Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш бўйича "СLAAS" концерни билан қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-1304-сонли қарорининг 5-банди иккинчи хатбошидаги ""Ўзқишлоқмашлизинг" лизинг компанияси ҳузуридаги шўъба корхонаси" сўзлари ""Ўзмашлизинг" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги "Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2176-сонли қарорининг:


а) 2-, 3-бандлари, 4-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"янги ишлаб чиқариш корхоналарини 4-иловага мувофиқ жойлаштириш учун "Тошкент трактор заводи" ва "Чирчиққишлоқмаш" очиқ акциядорлик жамиятларининг бўшайдиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ҳамда ер участкаларини "Ўзагротехмаш" акциядорлик жамиятига кейинчалик "Ўзагротехмаш" АЖнинг низом капиталидаги давлат акция пакетини "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖнинг низом капиталига давлат улуши ҳисобидан номинал баҳода белгиланган тартибда ўтказиш";


в) 7-банднинг:

биринчи хатбошидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" ва "компанияга" сўзлари тегишли равишда ""Ўзагротехмаш" АЖ" ва "жамиятга" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "холдинг компаниясига" сўзлари ""Ўзагротехмаш" АЖ"га сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1- ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2340-сонли қарорининг:


а) 1-иловаси 1-бўлимидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сатри ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сатри билан алмаштирилсин;


б) 2-иловаси 1-бўлимидаги ""Ўзагромашсервис" уюшмаси" сатри ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сатри билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 ноябрдаги "2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида" ПҚ-2439-сонли қарори 3-иловасининг 3 позицияси "Лойиҳа ташаббусчилари" устунидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 февралдаги ""СLAAS" концерни билан биргаликда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2491-сонли қарорининг 4-банди саккизинчи хатбошидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" ПҚ-2697-сонли қарорининг:


а) 3-иловасидаги:

"Лойиҳа ва ташаббусчилар номи" устунидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Буюртмачи/пудратчи (ускуна етказиб берувчи) устунида":

45-позициядаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

46-позициядаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техника заводи" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

47-позициядаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-иловасидаги:

"Лойиҳа ва ташаббусчилар номи" устунидаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

214-позициядаги ""Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари ""Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 28 июндаги

ПФ-5098-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 31 октябрдаги ""Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" Давлат-кооператив қўмитасини "Ўзагромашсервис" уюшмаси этиб ўзгартириш тўғрисида" ПФ-2741-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сонли Фармони иловасининг 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" ПФ-4215-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони 1-иловасининг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 605-модда

























































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск