Внимание! Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.
ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2017 й. ПФ-5102-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ФармониПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.07.2017 й.
N ПФ-5102
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШНИ ЯНАДА
ҚИСҚАРТИРИШ ВА УНИНГ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2005 ЙИЛ 5 ОКТЯБРДАГИ
ПФ-3665-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркибини мақбуллаштириш ва янгилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармонининг иловаси матни иловадаги таҳрирда баён қилинсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 4 июлдаги
ПФ-5102-сон Фармонига
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасининг Назорат
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича Республика кенгаши
ТАРКИБИ
Арипов А.Н. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси |
Қўчкоров Ж.А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари |
Парпиев Б.Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари |
Абдукадиров Р.В. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси |
Касимов Р.С. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори |
Самадов С.И. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари |
лавозими бўйича |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили |
Курманов А.А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси |
Шадманов А.Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси |
Абдуллаев И.Б. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори |
Икрамов М.М. |
- |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири |
Ходжаев Б.А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
Саидова Г.К. |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири |
лавозими бўйича |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири |
Назармухамедов Д.А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Гулямов Р.Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари |
Саидалиев С.С. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош Давлат санитария врачи |
Икрамов А.И. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси |
Жўраев Э.Н. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби. |
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 июль, 27-сон, 606-модда