язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Малайзия/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлараро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Путражайя, 2005 йил 3 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Малайзия Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли

ҳудудлараро ва ҳудудларидан ташқарида

ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда,

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида юқорида кўрсатилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида, агар матн бошқа изоҳ талаб қилмаса, қуйида келтирилган атамалар шундай маъноларни англатади:

а) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада ратификация этгани ҳамда кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган иловаларни, шунингдек, Конвенциянинг 90- ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки унинг иловаларига киритилган ҳар бир тузатишни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмурлари" атамаси - Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Парвоз хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат инспекцияси бошлиғини англатади ва Малайзияга нисбатан - Транспорт вазири ёки ҳар икки ҳолда юқорида қайд этилган маъмурлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилотни англатади;

с) "тайинланган авиакорхона" атамаси - ушбу Битимнинг 3-моддасига биноан бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда тайинлаган ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган тасдиқланган йўналиш ёки йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширадиган авиакорхонани англатади;

d) "ҳудуд", "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 2- ва 96-моддаларида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;

е) "ушбу Битимнинг иловаси" атамаси мазкур Битимга илова қилинган ёки мазкур Битимнинг 16-моддасига асосан ўзгартирилган Йўналишлар жадвалини англатади. "Ушбу Битимнинг иловаси" унинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва бошқа махсус келишув бўлмаса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда илова ҳам назарда тутилади.

f) "тариф" атамаси:

(I) келишилган мунтазам қатновларда йўловчилар, ҳамда уларнинг юкини ташиш учун авиакорхона томонидан олинадиган ҳақлар ҳамда ёрдамчи хизматлар учун белгиланган тўлов қийматини ва шартларини;

(II) келишилган мунтазам қатновларда юкларни (почтадан ташқари) ташиш учун авиакорхона томонидан олинадиган ҳақларни;

(III) йўловчи ва юк ташувлари учун унга алоқадор бўлган ҳар бир даромадни ўз ичига олган ҳолда ҳар қандай бу сингари ставкаларнинг қонунийлиги ва ҳуқуқий кучга эгалигини тартибга солувчи шароитларни;

(IV)

...