язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 21-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


21-СОН




Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ-5034-сон Фармони билан белгиланишича, Ўзбекистон Президенти ёки Ҳукуматининг қарорига кўра илгари экспорти тақиқланган гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотлари экспортига рухсат берилди.


Экспорти тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатига тузатишлар киритилди. Натижада Президентнинг ёки Ҳукуматнинг қарорига асосан гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотларини (ТИФ ТН коди - 0201-0210, бундан 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича товуқ оёқчалари мустасно) экспорт қилиш мумкин бўлди.

Маълумот учун: илгари мазкур тартиб фақат уй паррандаларининг озиқабоп қўшимча маҳсулотларига (0207 53 000) татбиқ этилар эди, гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотларини (юқорида кўрсатиб ўтилган ТИФ ТН кодлари бўйича товуқ оёқчаларидан ташқари) экспорт қилиш тақиқланган эди.


* * *



Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПФ-5044-сон Фармони билан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.


Компания "Ўзбекэнерго" АЖнинг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" бирлашмаси негизида ташкил

...