язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2017 й. ПҚ-3097-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

27.06.2017 й.

N ПҚ-3097



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2016 ЙИЛ 22 НОЯБРДАГИ

"2017-2020 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРЛАРДА АРЗОН КЎП

КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПҚ-2660-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорининг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июндаги

ПҚ-3097-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда

арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция

қилиш  Дастурини  амалга  ошириш  чора-тадбирлари

тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига киритиладиган

ўзгартишлар


17-банднинг:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасидан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (республика ҳудудидаги) - кўп квартирали уйлар объектларини "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуриш учун "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотлари - кўп квартирали уйлар объектларини қуриш учун хориждан келтириладиган, хом ашёлар, буюмлар, узеллар, конструкциялар, қурилиш материаллари, қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар, автотранспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси билан бирга белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича божхона (божхона расмийлаштирув йиғимларидан ташқари) тўловларидан;

импорт қилувчи ташкилотлар - "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотларига импорт маҳсулотларини етказиб беришда импорт қилинадиган қурилиш материаллари, хом ашёлар, буюмлар, узел ва конструкциялар, шу жумладан, ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листлар, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар, пассажир лифтлари ва якка тартибдаги қозонхоналар божхона (божхона расмийлаштирув йиғимларидан ташқари) тўловларидан, шунингдек, қўшимча қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;

ишларни (хизматлар) бажараётган ташкилотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - Дастурни амалга ошириш қисмида қўшимча қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;

""Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва барча турдаги солиқ тўловларидан озод этилсин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 581-модда