Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.06.2017 й. 370-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 июндаги

370-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги

Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланишни назорат қилиш

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Биоинспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Биоинспекция Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Биоинспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Биоинспекция ўз фаолиятини Давлат экология қўмитасининг бошқа таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари тўғрисидаги низом Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


6. Биоинспекциянинг марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Биоинспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий инспекциялар Биоинспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Биоинспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, банк ҳисобварақаларига эгадир.



2-БОБ. БИОИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Биоинспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

биоресурслар, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ўзига хос, ноёб, қимматбаҳо табиат объектлари ва мажмуалари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фонди сақланиб қолишини таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий-муҳит мониторингини олиб бориш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва уларни сақлаш питомникларининг, зоологик ва ботаник коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш.


9. Биоинспекция ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) биоресурслар, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилишини назорат қилади;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан барқарор фойдаланиш ва уларни тиклаш соҳасига доир дастурлар ва режалар ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилиши бўйича давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини назорат қилади;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқхона ишларини юритиш ва уларнинг режимини таъминлаш, шунингдек балиқчилик ва овчилик хўжаликларининг, балиқ захиралари ва овланадиган ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ва уларни тиклаш бўйича балиқчилик ва овчилик хўжаликлари фаолиятини назорат қилади;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва тиклаш, шунингдек питомниклар ташкил қилиниши ва уларнинг фаолият юритишини назорат қилади;

сув ҳавзалари, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир этувчи ишларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобини юритиш ва нашр қилиш ишларини ташкил этади;

жамоат экологик назорат инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, уларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида методик ёрдам беради;

мустақил равишда ёки ўзаро келишув бўйича ички ишлар органлари, давлат солиқ, божхона ва бошқа давлат органларини жалб қилган ҳолда, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар (рейдлар) ўтказади;

б) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, тегишли дастурлар ва режалар бажарилиши устидан назорат олиб боради;

балиқчилик ва овчилик хўжаликлари, балиқ питомниклари, балиқни ҳимоялаш иншоотлари фаолияти ва ҳолати, сув ҳавзаларида, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир кўрсатувчи ишларнинг бажарилиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларига етказилган зарар ўрнини тўлдириш бўйича чоралар кўрилишини назорат қилади;

табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштирилиши ва овчилик хўжаликларида биотехник тадбирлар амалга оширилишини назорат қилади;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномалар беради ҳамда рухсат берувчи талаб ва шартларга риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиш ва тақиқловларни белгилайди.

в) ўзига хос, ноёб, қимматбаҳо табиат объектлари ва мажмуалари, ўсимликлар ҳамда ҳайвонларнинг генетик фонди сақланиб қолишини таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш соҳасида:

флора ва фауна турли таркибини, уларнинг генетик фонди, ёввойи ҳайвонларнинг яшаши ва ёввойи ўсимликларнинг униб чиқиши муҳити муҳофаза қилинишини ва табиий шароитларда сақланишини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари тикланишини таъминлаш мақсадларида қўриқланадиган табиий ҳудудларни барпо қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

овчилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини уларнинг белгиланган муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига риоя қилиши юзасидан текширади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини тиклаш бўйича питомниклар, плантациялар фаолиятини текширади;

табиатдан фойдаланувчиларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади;

табиатдан фойдаланувчиларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини табиатдан чиқариш учун квоталар ажратиш бўйича ҳар йилги аризаларини келгусида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тўплайди ва умумлаштиради.

г) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликларни, кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларнинг, зоологик ва ботаник коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва давлат бошқа органлари билан биргаликда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади;

зоологик ва ботаник коллекцияларни, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларни ва ёввойи ўсимликларни етиштириш бўйича плантацияларнинг давлат ҳисобини юритади;

республикада қўриқхона ишига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини юритади;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолатини кузатади, у бўйича ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, дастурлар ва режалар бажарилиши устидан мониторинг олиб боради.



3-БОБ. БИОИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. Биоинспекцияга Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Биоинспекция бошлиғининг Давлат экология қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

Ҳудудий биоинспекцияларга Давлат экология қўмитаси раиси билан келишган ҳолда Биоинспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.


11. Биоинспекция бошлиғи:

таркибий бўлинмалар ишига раҳбарлик қилади ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

молия, меҳнат ва шартнома интизомига риоя этилиши учун жавоб беради;

марказий аппарат ходимларини ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Биоинспекция ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

ўқотар қурол, ўқ-дорилар, формали кийим-бош, алоқа воситалари, махсус анжомлар сақланишини, шунингдек уларнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;

ўз ваколатлари доирасида Биоинспекциянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

Биоинспекция тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширади, фуқароларни, уларнинг вакиллари, юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

Биоинспекциянинг малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайди, уларнинг малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказилишини ташкил этади, шунингдек кадрлар захирасини шакллантиради;

Биоинспекция ходимларини белгиланган тартибда рағбатлантиради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўради;

Давлат экология қўмитаси раиси билан келишган ҳолда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларда Биоинспекция манфаатларини ифодалайди, шунингдек Биоинспекция номидан шартномалар тузади ва белгиланган тартибда маблағлар ва мол-мулкни тасарруф қилади;

қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.



4-БОБ. БИОИНСПЕКЦИЯ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Биоинспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, Биоинспекциянинг бош ва етакчи мутахассислари, ҳудудий инспекциялар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассислари, ҳудудий инспекцияларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари Биоинспекциянинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари ҳисобланади.


13. Биоинспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, Биоинспекция бўлимлари бошлиқлари, ҳудудий инспекциялар бошлиқлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, Давлат экология қўмитаси номидан мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида атроф муҳит ва табиий ресурсларга етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиришга қаратилган чораларни кўриш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши учун таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва (ёки) фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек атроф муҳитга етказилган зарарни ундиришга қаратилган чораларни кўриш;

атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, шунингдек корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек атроф муҳитга етказилган зарарни ундириш юзасидан даъво аризалари билан судга мурожаат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида фаолият турларини амалга ошириш учун махсус рухсатномалар, лицензияларни, агар бундай фаолият ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги талаблар бузилиши билан амалга оширилса, уларни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида ушбу рухсатномаларни лицензияларни берган органларга таклифлар киритиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича материалларни кўриб чиқишда, ушбу иш бўйича аниқланадиган биронта вазиятдан хабардор бўлган исталган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича гувоҳ сифатида чақириш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун ўтказилган текширувлар тўғрисидаги материалларни ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда тегишли давлат органларига тақдим этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга оширади.


14. Биоинспекциянинг белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ва текширувларни ўтказишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун текширувлар ўтказиш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланилишини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъектлари томонидан улар фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижро этилишини назорат қилмасдан, ўсимликларнинг униб чиқиши ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитига тўсқинликсиз кириш;

Бунда чегара ҳудудларга туташган зоналарга кириш белгиланган тартибда амалга оширилади;

овчилик ва балиқчилик ҳудудларида овчилик ва балиқчилик қуроллари, овчи қушлар ва ов итлари, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларига эга бўлган шахслардан ов қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар кўрсатилишини талаб қилиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш, транспорт, сузиш воситаларини маъмурий тўхтатиб туриш, буюмлар, транспорт воситалар ва кемалар, ов ва балиқчилик воситалари, тайёрланган ёввойи ўсимликларни, овланган ва тайёрлаб қўйилган маҳсулотларни ва бошқа буюмларни кўздан кечириш;

давлат органлари, ўзга ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан, шунингдек жисмоний шахслардан, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари ҳолатлари, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитлар бўйича тушунтириш хатларини талаб қилиш ва олиш;

текширишлар натижаси бўйича далолатномалар тузиш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон яратаётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, бошқа юридик, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, овчилик, ўрмон овчилиги ва балиқчилик хўжаликларнинг кордонлари, бинолари, омборхоналари ҳамда ўрмон назоратчилари ва малакали овчилар (егерлари)нинг бошқа иншоотларини кўздан кечириш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар содир этилган ҳолатларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барча турдаги транспорт воситаларини тўхтатиб туриш;

ноқонуний тартибда йиғиб олинган, тайёрланган, овланган ёки қонунга хилоф равишда олиб кетиш, сотиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишда ушланган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ва унинг қисмларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

ноқонуний тайёрланган ва овланган маҳсулотларни олиб қўйиш ва белгиланган тартибда тайёрлаш, қайта ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ билан шуғулланувчи ташкилотларга (шартномавий нархлар бўйича), "Меҳрибонлик", "Мурувват", "Саховат" уйларига, интернат, мактаблар ва шифохоналарга (бепул асосда) топшириш;

ҳуқуқбузарлик содир этилиши воситалари ҳисобланган қурол, унга ўқ-дорилар ҳамда овчилик ва балиқчиликнинг бошқа буюмларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, тиклаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига олиб келадиган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;

ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ички ишлар органларига етказиш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш ҳамда Давлат экология қўмитаси номидан айбдор шахсларга нисбатан жарималар солиш тарзида маъмурий чоралар кўриш, зарур ҳолларда материалларни кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд органларига тақдим этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зиён учун зарар ўрнини қоплаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъво аризалари бериш;

зарур ҳолларда объектни текшириш жараёнида ташкилотлардан хона, телефон ва бошқа алоқа воситалари, махсус кийим, шунингдек, махсус ҳимоя воситалари берилишини талаб қилиш;

хизмат вазифаларини бажариш жараёнида формали кийим-бош кийиш, шахсий бириктирилган хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, шунингдек фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда жисмоний кучни, махсус воситалар ва хизмат қуролини ишлатиш;

Биоинспекциянинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.


15. Биоинспекциянинг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдир:

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф қилиш бўйича вазифалар ва функцияларни ўз вақтида ва тўлиқ даражада бажариш;

давлат, тижорат сирини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирни сақлаш;

фуқароларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш маданиятини оширишга кўмаклашиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини фуқароларга тушунтириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажариш.


16. Биоинспекциянинг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажаришда давлат ҳокимияти вакиллари ҳисобланади ва давлатнинг ҳимояси остида бўлади.

Қайд этилган мансабдор шахсларга, улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳар қайси шаклдаги ҳар қандай таъсир кўрсатиш ёхуд улар фаолиятига аралашиш тақиқланади.


17. Биоинспекция ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли ва унга ўқ-дорилари турлари, туркумлари (моделлари), миқдори, шунингдек уларни харид қилиш, сақлаш, ташиш, топшириш, қабул қилиб олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.


18. Биоинспекциянинг мансабдор шахслари ўз вазифалари зарур тарзда бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



5-БОБ. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ


19. Биоинспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


20. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Биоинспекциянинг бюджетдан ташқари фонди ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари Биоинспекция ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Биоинспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 500-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 99-модда













































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск