Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмалар (АВ томонидан 19.06.2017 й. 2890-сон билан рўйхатга олинган Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"га илова

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 19 июнда 2890-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг 2017 йил 15 майдаги

01/27-26/04-сон қарори билан тасдиқланган

Мулкни баҳолаш миллий стандарти

(14-сон МБМС) "Товар-моддий

захиралар қийматини баҳолаш"га

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Мулкни баҳолаш миллий стандарти

(14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар

қийматини баҳолаш "ни қўллаш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Мазкур Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмалар (бундан буён матнда Услубий кўрсатмалар деб юритилади) 14-сон МБМСни амалда қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Услубий кўрсатмаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


айнан бир хил объект - кимёвий таркиби ва физик хоссаларига кўра баҳолаш объектига ўхшаш, табиий келиб чиқиши (стандарти) бўйича баҳолаш объектидан бирор-бир фарқланишлари мавжуд бўлмаган объект;


аналог-объект - баҳолаш жараёнида улар ҳақидаги ахборотдан фойдаланиладиган айнан бир хил объект ёки аналог.



2-БОБ. БАҲОЛАШ ВАЗИФАСИНИ БЕЛГИЛАШ


2. Баҳолаш вазифасини тузишда баҳолаш объекти асосий таснифлари, шунингдек барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда тавсифланади.


3. Баҳолаш тўғрисидаги вазифа эркин шаклда ва 14-сон МБМС талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилади, буюртмачи ҳамда баҳолаш ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади, уларнинг муҳрлари билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади ва баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади.



3-БОБ. АХБОРОТНИ ЙИҒИШ ВА УНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


4. Баҳолаш объекти тўғрисида ахборот йиғиш буюртмачидан баҳолаш объектига доир ҳужжатларни олиш, баҳолаш объектини кўздан кечираётганда олинган ахборотни ўрганиш, товарлар бозорига доир ахборотни излаш ва ўрганиш, ахборотни таҳлил қилиш, баҳолаш объектини тавсифлашдан иборат.


5. Ҳисоб-китобларнинг ҳажми ва уларни муфассаллаштириш баҳолашни ўтказиш учун фойдаланиладиган ахборот ва ҳужжатларга боғлиқдир.


6. Ахборот ва тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда баҳолаш объектини кўздан кечириш натижалари ҳисобга олинади. Уларда номувофиқликлар, қарама-қаршиликлар аниқланганда ёки уларнинг ишончлилигига шубҳа туғилганда баҳоловчи дастлабки маълумотларни аниқлаштиришга ва уларни келгуси ҳисоб-китобларда қўллашга ёки баҳолаш учун бошқа асосланган ахборотдан фойдаланишга ҳақлидир.


7. Йиғилган (буюртмачидан ёки у ваколат берган шахслардан олинган) бошланғич ҳужжатларга эга бўлган ҳолда, баҳоловчи буюртмачининг вакили ёки баҳолаш объектининг балансда сақловчиси вакили билан бирга баҳолаш объектини кўздан кечириш, унинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, уни тавсифлаш, фотосуратга олиш ҳамда баҳолаш объектини идентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.


8. Баҳолаш объектларини кўздан кечириш таомили уларни идентификация қилиш, жисмоний ҳолатини аниқлаш, тақдим этилган бошланғич ҳужжатларга номувофиқликларни, шунингдек бошланғич ҳужжатларда кўрсатилмаган нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


9. Товар-моддий захиралардан фойдаланиш, эгалик қилиш ва ишлов бериш ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ва назоратидан ўтказилиши зарур бўлган тақдирда баҳоловчи тегишли рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳ

...
Время: 0.0260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск