язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2017 й. 452-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2017 й.

N 452




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ЧОҒИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИЛГАН

ХОДИМЛАРГА ЁКИ ҲАЛОК БЎЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ

ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК НАФАҚА

ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 617-модда