Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.07.2009 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 июлдаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА


Давлат даромадига ўтказиладиган

мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки

йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек уни йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом давлат даромадига ўтказиладиган:

жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

жиноят ишлари бўйича суд қарорлари асосида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида мулкий ундирувларни таъминлаш мақсадида банд қилиб қўйилган мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига;

ишни тўхтатишда тергов органларининг қарорлари асосида мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

божхона органлари қарорлари асосида экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган қисмига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган, унинг ҳудуди орқали ташилаётган (халқаро транзитдан ташқари), акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

солиқ органлари қарорлари асосида акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари қарорлари асосида акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга татбиқ этилади.


II. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.


4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан, ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.


5. Мол-мулк олиб қўйилгандан кейин ваколатли орган мансабдор шахси томонидан бир сутка муддатда мол-мулкни сақлаш учун жойлаштириш масаласи ҳал қилинади.

Бунда, олиб қўйилган мол-мулк, қоидага кўра, сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади)нинг ҳудудий бошқармалари мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатишга белгиланган тартибда шартномалар тузган ва мол-мулкни сақлаш учун тегишли жойларга эга бўлган савдо ташкилотларига берилади (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар мустасно).

Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулк "Божхона-сервис" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Божхона-сервис" ДМ) ва (ёки) унинг ҳудудий бўлимларига берилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлардан (олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлар - палладий, иридий, родий, рутений, осмий), қайта ишланмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлардан (олмослар, бриллиантлар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, шунингдек табиий марварид), ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган олиб қўйилган заргарлик маҳсулотларини, таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, табиий марваридлар мавжуд бўлган маҳсулотларни (кейинги ўринларда қимматбаҳо металлар ва тошлар деб аталади) сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади. Сақлаш учун махсус шарт-шароитларни талаб қиладиган бошқа мол-мулк (автотранспорт воситаси, дори воситалари ва ҳоказолар) сақлаш учун бинолар, майдончалар ва омборларга жойлаштирилиши мумкин:

сақлаш учун масъул шахс белгиланган ҳолда ваколатли органнинг;

мол-мулкни масъулиятли сақлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ бўлган махсус омбор бинолари, асбоб-ускуналар ва шарт-шароитларга эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари, майдончалари, омборларига жойлаштирилиши мумкин.

Миллий ёки хорижий валютадаги олиб қўйилган нақд пул маблағлари (ашёвий далиллар сифатида эътироф этилган пул маблағлари бундан истисно) уларни олиб қўйган органнинг миллий ёки хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун уч кун муддатда банкка топширилиши керак. Бунда кўрсатиб ўтилган талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларидан пул маблағлари фақат Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш учун, шунингдек мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни эгаларига қайтариш учун ҳисобдан чиқарилади.

Мол-мулкни сақлаш учун масъул бўлган шахслар (ташкилотлар) уни сақлаш шартларига риоя этишга ва тегишли шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдирлар ҳамда мол-мулкнинг бузилиши, шикастланиши, ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши ва йўқ қилиниши учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар ва бошқача жавобгарликка тортиладилар.

Сақлаш учун қабул қилиш-топшириш тўғрисида ваколатли орган масъул мансабдор шахсининг ҳамда мол-мулкни сақлашга қабул қилган шахснинг имзолари билан тасдиқланган уч нусхадаги мол-мулк рўйхати билан далолатнома расмийлаштирилади.

Мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олган шахс мол-мулк ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши, йўқ қилиниши ёки унга шикаст етказилганлиги учун жавобгарлик, шу жумладан, жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади, бу ҳақда қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатномада мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олган шахснинг имзоси қўйилган ёзув қайд этилади.

Мол-мулк сақлашга топширилгунгача унинг сақланиши учун масъулият мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси зиммасига юкланади.


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида мансабдор шахс уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчи ташкилотни тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-ов

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск