Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2017 й. 478-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

478-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ  хўжалиги  йўналишидаги  олий  таълим

муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек Жамғарма маблағларини бошқариш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасаларини, шу жумладан уларнинг тузилмасига кирувчи илмий-тадқиқот институтларининг (кейинги ўринларда олий таълим муассасалари деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағларни жамлайди.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг йўналишлари ҳисобланади:

ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;

ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш харажатларини қоплаш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

полиэтилен гранулаларга қўшимча фойда солиғи маблағларининг бир қисми, олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар;

қишлоқ ва сув хўжалиги, шу жумладан кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилган халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит (қарз) маблағлари;

жисмоний ва юридик шахслар, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Полиэтилен гранулаларга қўшимча фойда солиғи маблағларининг бир қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар Жамғармага ҳар ойда, ўқув ва илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалараро илмий-лаборатория комплексларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжга кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади.


7. Халқаро молия ташкилотлари ҳамда донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари, ҳомийларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари маблағлари Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.


9. Жамғарма кенгаши:

ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози параметрларини, шунингдек Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар ҳисоботини тасдиқлайди;

ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалараро илмий-лаборатория комплексларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли дастурига киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бош пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдоларини белгиланган тартибда ташкил этади;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш юзасидан танлов савдоларини белгиланган тартибда ташкил этади;

жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифлари асосида ушбу маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;

Жамғармага халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит (қарз) маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва ихтиёрий бадалларини жалб этишда кўмаклашади;

Жамғарма юкланган вазифалар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилади;

Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Жамғарма фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Жамғарманинг ишчи органи функциялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида ташкил этилган Жамғарма маблағларини бошқариш секторига юкланади.


11. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Жамғарма фаолияти билан боғлиқ асосий функциялари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботни Жамғарма Кенгашига тақдим этиш учун тайёрлаш;

ҳар йили келгуси йилнинг манзилли дастурига киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва бош пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдолари ўтказилишини таъминлаш;

олий таълим муассасаларининг ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш тадбирларини молиялаштиришни ташкил этиш;

жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлаш харажатлари тўланишини таъминлаш;

Жамғарма маблағларини банк депозитларига жойлаштириш йўли билан уларни бошқариш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.


12. Жамғарма харажатлари ҳар чоракда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) параметрлари билан боғланган ҳолда, Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз баланси асосида амалга оширилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


13. Жамғарма маблағлари ҳисобига олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли "Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси" давлат унитар корхоналари, "Ўзагросаноатлойиҳа" акциядорлик жамияти эса - бош лойиҳалаштириш ташкилоти ҳисобланади.


14. Ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.


15. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш белгиланган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметалари асосида:

олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича танлов савдолари натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли "Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси" давлат унитар корхоналари томонидан;

ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш - белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш - тасдиқланган маълумотлар базалари рўйхати асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.


16. Бепул асосда олинган ўқув ва илмий ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан масъулият тегишли олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


17. Харажатларни тўлаш:

олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича харажатлар - қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ва олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қурилишларнинг тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ;

ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш - белгиланган тартибда ўтказилган танлов натижалари ва тузилган шартномаларга мувофиқ;

жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича харажатлар - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталогининг ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш тўғрисида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.


18. Олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш - олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда танлов савдолари натижалари ҳисобга олинган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли "Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида қуришнинг прогнозлаштирилаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорида аванс тўловларини тенг улушларда амалга ошириш;

ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;

қолган 5 фоизни пудратчига шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўлаш.


19. Олий таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича харажатларни тўлаш назарда тутилган маблағлар доирасида ва Молия вазирлигининг ўазначилигида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:

шартнома умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида аванс тўлаш;

ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб беришнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда жорий молиялаштириш.


20. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Дастурни кейинги йилда молиялаштириш учун сарфланади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


21. Жамғарма маблағларининг тушиши ва ундан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисоботларни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.


22. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 655-модда














































Время: 0.2134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск