ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2003 й. 561-сон "Бухоро шаҳрида Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.12.2003 й.
N 561
БУХОРО ШАҲРИДА ФУҚАРОЛАРНИ
ЧЕТ ЭЛЛАРДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ
МИНТАҚАВИЙ БЮРО ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бухоро шаҳрида Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорига мувофиқ Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги Бухоро минтақавий бюроси фаолиятини ташкил этишни таъминласин.
3. Бухоро шаҳридаги Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро ходимларининг чекланган умумий сони 16 кишидан, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 12 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорига 5-иловадаги "Нукус ва Қарши шаҳарларида" сўзлари "Нукус, Қарши ва Бухоро шаҳарларида" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов