Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2003 й. 562-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитасининг фаолиятини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2003 й.

N 562




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АТАМАШУНОСЛИК ҚЎМИТАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси белгиланган тартибда тугатилсин.


2. Атамашуносликка оид ишларни тартибга солишни мувофиқлаштириш ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонунни жорий этиш комиссияси зиммасига юклансин.


3. Атамашунослик қўмитасининг фаолиятини тугатиш комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссияга бир ой муддатда Атамашунослик қўмитасининг тугатилиши билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш вазифаси топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Атамашунослик қўмитасини тугатиш комиссияси фаолияти якунига қадар қўмитани тугатиш билан боғлиқ қонунда белгиланган харажатларни молиялаштиришни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитасининг тугатилаётганлиги муносабати билан бўшаётган ходимларни белгиланган тартибда иш жойи билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 26 декабрдаги 405-р-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 119-ф-сон ва 1994 йил 26 августдаги 334-ф-сон фармойишлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 23 декабрдаги

562-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Атамашунослик қўмитасининг

фаолиятини тугатиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1.

Ворисов А.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси котибияти мудири - комиссия раҳбари


2.

Ёқубов О.Э.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси


3.

Ибрагимов Ш.Г.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


4.

Содиқов Ҳ.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


5.

Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


6.

Алимуҳамедов Б.Б.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


7.

Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


8.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Қўчқоров Р.Ў.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси котибиятининг етакчи мутахассиси



































Время: 0.1475
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск