Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.1999 й. 180-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 19 апрелдаги

180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида тузиладиган яраштириш комиссияларининг* тузилиши ва улар ишининг ташкил этилишини, мазкур комиссиялар зиммасига юкланган вазифаларни, уларнинг иш принциплари, ваколат ва ҳуқуқларини белгилаб беради.


2. Яраштириш комиссиялари Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳатликда яшашларини таъминлаш, оилавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб-ташвиқ бўлиш мақсадида тузилади.


3. Яраштириш комиссиялари ҳудуддаги оилаларнинг барпо этилиши, тўйлар, шунингдек тўйлар олдидан ва тўйдан кейинги ўтказиладиган тадбир-хашамларнинг ўтказилиши, оилалардаги ижтимоий-руҳий вазиятнинг мўътадил бўлиши учун масъул бўлган асосий тузилмадир.


4. Яраштириш комиссияларига фуқаролар йиғини оқсоқоллари ёки уларнинг ўринбосарлари раислик қиладилар.


5. Яраштириш комиссиялари таркибига хотин-қизлар қўмитаси раисаси, милиция ҳудудий инспектори, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи милиция инспекторлари, ҳудуддаги мактабларнинг директорлари ёки уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек маҳаллада истиқомат қилувчи намунали оилаларнинг бошлиқлари, имом-хатиблар, фахрийлар ва нуронийлар киритилади.


* - кейинги ўринларда матн бўйича "яраштириш комиссиялари"


6. Оила давлатнинг таянчи эканлиги, республикамизнинг буюк келажагини яратишда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, халқимизнинг маънавиятини юксалтириш иши республикамиз ички сиёсатининг устувор йуналиши эканлиги, халқимизнинг анъаналарига таянган ҳолда никоҳдан ажралишлар ва оилаларнинг барбод бўлишига имкони борича йўл қўймаслик, бу борада илғор тажрибалар ҳамда прогрессив илмий ёндашувлардан кенг фойдаланиш яраштириш комиссиялари фаолиятининг асосий тамойилларидир.


7. Яраштириш комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республика Президенти Фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, маҳаллий ҳокимият органларининг қарор ва фармойишларига амал қиладилар.



II. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


8. Яраштириш комиссиялари ҳудудда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб-ташвиқ бўлиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бўладиган тадбирларда, йиғилишларда иштирок этади ва уларда ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандликнинг оилавий низоларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги, оилаларнинг тўкислиги уларнинг тинч-тотувлигига боғлиқ эканлиги тўғрисида чиқишлар қилади.


9. Ҳудуддаги намунали оилалар, уларда фарзандлар тарбияси, эр-хотинлар ҳамда фарзандлар орасидаги муносабатлар бўйича оммалаштиришга арзигулик масалалар тўғрисида маҳаллий матбуотда мақолалар ва телевиденияда туркум кўрсатувлар ташкил этади.


10. Тўй, маъракани ва улар олдидан ҳамда улардан кейин ўтказиладиган бошқа тадбирларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш, ортиқча сарф-харажатлар оила турмушида салбий из қолдириши, оилалардаги ижтимоий-руҳий муҳитнинг бузилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боради.


11. Маҳаллаларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш ҳолларининг олдини олади. Инсон қадр-қимматини тахқирлаб кўчаларда маст ҳолда юрувчи шахсларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш мақсадида уларни оила аъзолари, маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилиш чораларини кўради.


12. Спиртли ичимликларга ашаддий ружу қўйган ва гиёҳвандлик касалига мубтало бўлган шахсларни аниқлаб, зарур холларда уларни белгиланган тартибда мажбурий даволанишга юбориш чораларини кўради.


13. Милиция ҳисобида турган, айниқса илгари судланган, оилада ва турмушда мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйувчи шахслар билан профилактик иш олиб боришда иштирок этади. Зарур ҳолларда уларнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзини ўз мажлисларида муҳокама қилади.


14. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг оилаларига ўз вақтида қайтишини назорат қилади, уларга турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тез фурсатда ҳукм этилмасдан олдинги муносабатларини тиклашда, ҳалол меҳнат билан кун кечиришга тезроқ киришишда руҳий жиҳатдан мадад беради. Улар ўртасидаги ўзаро ишончнинг йўқолмаслиги учун, агар йўқолган бўлса уни тиклаш учун халқимизнинг синалган қадриятлари ва зарур ҳолларда ислом дини йўналишидаги панд-насиҳатлардан фойдаланадилар.


15. Турмуш ўртоғи, фарзандлари ёки кекса ота-онаси билан мунтазам равишда нотинч яшаётган ҳамда оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни аниқлаш мақсадида ҳар бир оиланинг турмуш тарзи ва муҳитини чуқур ўрганиб боради.


16. Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни аниқлайди, уларга ўз даромадларини ошириш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатади, қўшимча вақтбай ёки ишбай, шунингдек уй шароитида ишлаш, ҳунар ўрганиш, касаначилик билан шуғулланиш бўйича имкониятлар яратиш чораларини кўради. Бундай оилаларга белгиланган тартибда ижтимоий ҳамда моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида таклифлар киритади.


17. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилади. Уларнинг ижтимоий ҳаётда, оилада маънавий-ахлоқий, шунингдек руҳий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялаш ишидаги мавқеини оширишга қаратилган кенг қамровли ишларни амалга оширади.


18. Миллий қадриятларимизга зид ҳолда ахлоқ-одоб доирасида ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўяётган шахсларни, айниқса аёлларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора-тадбирларни кўришда фуқаролар йиғинларига фаол кўмаклашади.


19. Оилавий жанжаллар оқибатида юзага келган эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, ота-она ва фарзанд, қайнона ва келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги бузилган муносабатларни тиклаш чораларини кўради.


20. Ҳар бир аниқланган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жанжаллар бўйича қонуний чоралар кўрилишини таъминлайди.


21. Оилавий жанжалларнинг сабабларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.


22. Яраштириш комиссиялари ўз ишларини ҳар ой якунига кўра умумлаштириб, бу тўғрида манфаатдор ташкилотларга ахборот бериб боради.



III. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Яраштириш комиссиялари аъзолари ўз иш фаолияти жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари, ҳар икки тараф ўртасида холис бўлишлари шарт.


24. Яраштириш комиссиялари фуқароларнинг инсоний қадр-қиммати ерга урилишига, шахснинг эркинликлари бузилишига, шунингдек одамларнинг ғурури поймол этилишига йўл қўймайди.


25. Қўни-қўшниларни, эр-хотинларни, ота-она ва фарзандларни, қайнона ва келинларни ўзаро яраштириш жараёнида комиссияга аён бўлган оилавий ёки шахсий сирлар ўзгаларга ошкор қилиниши қатъий тақиқланади.



IV. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


26. Яраштирилаётган қўни-қўшнилар, эр-хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар, қайнона ва келинларнинг иш, ўқиётган жойларига бориш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш.


27. Жанжалкаш оилалардаги муҳитни ўрганиш ва улардаги аҳвол тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида қўни-қўшниларидан, уларнинг фарзандлари ўқиётган мактаблар маъмурияти ёки синф раҳбариларидан зарур маълумотларни олиш учун суриштириш.


28. Низоли оилаларнинг никоҳдан ажралишининг олдини олиш мақсадида судда уларни кафилликка олиш.


29. Низолашаётган эр-хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низоли мол-мулкни бўлишда иштирок этиш.


30. Суд орқали никоҳдан ажралишаётган эр-хотинлар ўртасида фарзандларнинг ота-онанинг қайси бирида қолиши ёки махсус муассасаларга жойлаш масаласини ҳал килишда ўз фикрини билдириш.


31. Ҳудуддаги оилаларнинг тўй-хашамларини ташкил этишда сарф-харажатлар меъёрини белгилаш.


32. Оилалардаги низоларни аниқлаш асосида айбдорларга қонуний чоралар кўриш ва уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича ўз таклифларини тегишли ташкилотларга киритиш.


33. Ҳудуд фуқаролари орасидаги низолашилаётган мерос масалалари бўйича судга ўз таклифлари билан чиқиш.



Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск