язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 й. 508-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2017 й.

N 508



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ  ТЕСТ  МАРКАЗИ  ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори талаблари асосида республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали билимли ўқувчиларнинг танлаб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;

тест материаллари банкини шакллантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;

тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш, тест материалларини нашр қилиш, тест синови натижаларини таҳлил қилиш;

чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.


2. Марказ директорига таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларининг сифатли ўтказилиши учун шахсий масъулият юклансин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 72 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда ушбу марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказга 4 та, шу жумладан 2 та бириктирилган, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасига лимит ажратсин.


6. Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлаштирилсин.


7. Марказ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 июлдаги

508-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг

ТУЗИЛМАСИ





Илмий-методик кенгаш

Директор






























Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий вакиллари

12





Директор ўринбосари











Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси

1

Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси

1

Тест синовларини ташкил этиш бўлими

5

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

2

Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

11

Тест синови натижалари таҳлили бўлими

4

Чет тилини билиш даражасининг педагогик ўлчовларини ривожлантириш бўлими

6

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бухгалтерия

3

Махсус фанлар бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

3

Нашриёт бўлими

4

Тест синовларини ташкил этиш ва сертификат бериш бўлими

4

Юридик бюро

2






Тест саволлари базаси билан ишлаш бўлими

3

























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми назорати бўлими

3





























Тестология ва педагогик ўлчовлар илмий-методик бўлими

3











































Ишлар бошқарувчиси

1















     

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 72 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 июлдаги

508-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 11 мартдаги 109-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 697-модда