язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2003 й. 563-сон "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2003 й.

N 563


КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш тизимини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди" акциядорлик жамияти ("Бизнес-фонд") муассислари билан биргаликда икки ой муддатда "Бизнес-фонд" акциядорлик жамиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилишини, шунингдек кредит ресурслари қолдиғи 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра "Бизнес-фонд" акциядорлик жамияти балансидан "Тадбиркор" акциядорлик-тижорат банки балансига берилишини таъминласин.

4. "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун "Раанани-Холдинг" компанияси билан 50 млн АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, қайтариш асосида "Бизнес-фонд"га ажратилган кредит ресурслари бўйича шартномаларни "Тадбиркор" акциядорлик-тижорат банки билан қайта тузсин;

қарз олувчилар томонидан "Тадбиркор" акциядорлик-тижорат банки билан 1998 йил сентябргача берилган "Бизнес-фонд" кредитлари ҳамда техника ва асбоб-ускуналар лизинги бўйича шартномаларнинг қайта тузилишини таъминласин;

"Бизнес-фонд" ҳаммуассиси ҳисобланадиган корхоналарнинг устав фондларидаги "Бизнес-фонд" улушларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни ёки тижорат банклари орқали имтиёзли кредитларга қайта расмийлаштиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кредит линиялари ҳисобига кичик тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари ҳамда лизинг компаниялари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди ("Бизнес-фонд")ни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 24-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 декабрдаги

563-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1996 йил 16 апрелдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 4-сон, 12-модда) "б" банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 4-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 12-сон, 131-модда.