ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2003 й. 570-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ва Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2003 й.

N 570



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ "БУХОРО,

НАВОИЙ, НАМАНГАН, САМАРҚАНД

ВА ФАРҒОНА ШАҲАРЛАРИНИНГ ТУМАН

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛМАЛАРИНИ

ТУГАТИШ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ НАВОИЙ

ТУМАНИ ЧЕГАРАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ва Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида" 2003 йил 12 декабрдаги 569-II-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тасдиқланган чегаралар ҳисобга олинган ҳолда Бухоро шаҳридаги Файзулла Хўжаев ва Тўқимачи туманларини, Навоий шаҳридаги Кармана туманини, Наманган шаҳридаги Давлатобод туманини, Самарқанд шаҳридаги Сиёб, Боғишамол ва Темир йўл туманларини ҳамда Фарғона шаҳридаги Қиргули туманини тугатиш ҳамда Навоий вилоятининг Навоий тумани номини Кармана тумани деб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Шаҳар туманлари ҳокимликлари тугатилиши натижасида бошқарув ходимлари сони 111 нафарга қисқариши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида тугатилаётган туманларнинг ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд сонини сақлаб қолсин, уларни милициянинг таянч бўлимларига айлантирсин, зарурият бўлганда эса тугатилаётган туманлар тузилмаларининг штат бирликлари негизида шаҳар тузилмаларини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган шаҳарларнинг тугатилаётган туманларидаги ишлаб турган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ органлари) ва нотариал идораларни сақлаб қолсин, улар тегишли вилоят адлия бошқармаларига бўйсундирилсин ва уларга тартиб рақамлари берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Навоий шаҳрининг тугатилаётган Кармана тумани ички ишлар органлари ва ФҲДЁ органлари ходимларининг мавжуд сонини Навоий вилоятининг Кармана туманига берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Молия вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган туман тузилмаларининг прокуратураси ҳамда Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги ходимлари доирасида Бухоро шаҳрида тегишли шаҳар бўлимини, Самарқанд, Наманган ва Фарғона шаҳарларида, Навоий вилоятининг Кармана туманида эса туман бўлимларининг қисқартирилаётган штатлари ҳисобига уларни мустаҳкамлашни ҳисобга олган ҳолда штат жадвалларини қайта тасдиқлаш тавсия қилинсин.

Тугатилаётган тузилмаларнинг мол-мулки ва биноси прокуратуранинг тегишли органлари балансида қолдирилсин.


6. Республика комиссияси:

бир ой муддатда Бухоро шаҳридаги Файзулла Хўжаев ва Тўқимачи туманлари, Навоий шаҳридаги Кармана тумани, Наманган шаҳридаги Давлатобод тумани, Самарқанд шаҳридаги Сиёб, Боғишамол ва Темир йўл туманлари ҳамда Фарғона шаҳридаги Қиргули тумани тугатилиши, шунингдек тасдиқланган чегаралар ҳисобга олинган ҳолда Навоий вилоятининг Навоий тумани Кармана тумани деб қайта номланиши билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилишини таъминласин, уларнинг функциялари юқори турувчи шаҳар ҳокимликларига, тегишли функционал ва тармоқ бошқарув органларига берилсин;

икки ҳафта муддатда Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув ходимлари сонини тартибга солиш ва сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 августдаги 363-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Бухоро, Самарқанд, Навоий, Наманган, Фарғона шаҳарлари ва Навоий вилоятининг Кармана тумани давлат бошқарув органлари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Бухоро, Самарқанд, Навоий, Наманган, Фарғона шаҳарлари ва Навоий вилоятининг Кармана туманининг 2004 йил учун бюджет ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз параметрларини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда юқорида кўрсатиб ўтилган шаҳар туманларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тугатилиши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширсин.


7. Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокимлиги аппарати, шунингдек мустақил бўлимлар раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича I гуруҳга ўтказилсин.


8. Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари шаҳар хўжалигининг ташкилий даврда узлуксиз ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар туманлари тугатилишини ва Навоий вилоятидаги Кармана туманининг маъмурий ҳудуди кенгайтирилишини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш ва Навоий туманининг янги марказини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 22 июндаги 308-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ҳамда Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 26 декабрдаги

570-сон қарорига

ИЛОВА



Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона

шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмалари

тугатилиши муносабати билан ташкилий масалаларни

ҳал қилиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Худойбергенов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича)


Хўжаев Б.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг бошлиғи


Хусенов С.Қ.

-

Бухоро вилояти ҳокими


Рўзиев Б.М.

-

Навоий вилояти ҳокими


Жабборов Т.О.

-

Наманган вилояти ҳокими


Холмуродов Р.И.

-

Самарқанд вилояти ҳокими


Отабоев А.А.

-

Фарғона вилояти ҳокими


Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Саидова Г.К.


Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳожибоев М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Эрназаров Э.М.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Саматов П.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Аҳмедов М.А.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари


Бобожонов П.Р.

-

Бош прокурор ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Рогозникова Т.А.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ниёзов С.М.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Маҳмудов М.М.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Қурбонов Э.Қ.

-

Ер ресурслари, геодезии, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси


Низомиддинов З.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг сектор мудири, масъул котиб



























Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск