ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2017 й. 484-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

484-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр

энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан

ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда - Бюро) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ, шунингдек, уларнинг бўлинмалари билан Бюрога юкланган вазифаларни амалга ошириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


истеъмолчи - электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;


энергия ресурсларини етказиб берувчилар - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.


2-БОБ. ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИНИ БЮРО

ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАРТИБИ

4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчиларга ёзма сўровлар юборишга ҳақли.

Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимларини жалб этиш оғзаки сўров бўйича амалга оширилиши мумкин.

5. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ҳудудий жойлашув принципи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади.

6. Энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимларини жалб этиш уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлиқ ҳажмда сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.

7. Иш якунлари бўйича тегишли ходимнинг фаолияти ҳақида далолатнома тузилади, унинг нусхаси тегишли энергия ресурслари етказиб берувчиларга юборилади.


3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ АЛМАШИШ

ВА СОЛИШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ биллинг тизимига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.

9. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.

10. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари реестрларда кўрсатилган маълумотларни Бюронинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва ресурсларидаги маълумотлар билан солиштиради.


11. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АКнинг биллинг тизимларига мажбурий тартибда уланади.


4-БОБ. ТАФОВУТЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи кунига қадар бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутлар мавжудлигини аниқлайди.

13. Бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали белгиланган тартибда чоралар кўради.

15. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ электр энергияси ва табиий газ балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар.


5-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ТАБИИЙ ГАЗ

ИСТЕЪМОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ

ЎРНАТИШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

16. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурсларидан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.

17. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади.

18. Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда уларни пломбалаш истеъмолчилар иштирокида амалга оширилади.

19. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.


6-БОБ. БИРГАЛИКДА ТУШУНТИРИШ

ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


20. Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади.

21. Тушунтириш ишлари режаларида қуйидагилар назарда тутилади:

электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар ходимлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш ва материаллар чоп этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини жалб этиш, шунингдек юкланган вазифаларни самарали бажаришга доир бошқа тадбирларни амалга ошириш.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Бюро ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, энергия ресурслари етказиб берувчилар билан фаолиятнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 659-модда









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск