ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.1999 й. 516-сон "Дўрмон-Қайнарсой" комплекслари бирлашган дирекцияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.12.1999 й.
N 516
"ДЎРМОН-ҚАЙНАРСОЙ" КОМПЛЕКСЛАРИ
БИРЛАШГАН ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
"Дўрмон-Қайнарсой" комплекслари фаолиятини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 462-сон қарорининг 1-банди қисман ўзгартирилган ҳолда "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекцияси "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг бирлашган дирекциясига айлантирилсин.
2. Белгилансинки, 2000 йил 1 январдан эътиборан "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг бирлашган дирекциясини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳамда хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун 2000 йил 1 январдан бошлаб тегишли маблағлар ажратилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси:
Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг бирлашган дирекциясига қўллаш хусусиятларини белгиласин;
"Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг бирлашган дирекцияси тўғрисидаги Низомни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов