язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3149-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2017 й.

N ПҚ-3149



СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА

ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО

ЭТИШДА МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;

электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;

электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 30 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади;

электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш орқали амалга оширилади;

дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади;

мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади;

давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Бюро ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;

мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;

фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;

электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;

мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда "E-AUKSION" электрон савдо платформасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади;

Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этишга ҳақли;

5. Қуйидагилар:

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Бюро бир ой муддатда:

Марказнинг Уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин;

Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозласин.


7. Марказ унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, дастурий маҳсулот ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Бюро Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда теле- ва радиоканалларда, босма нашрларда, Интернет тармоғида, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор нормаларининг мазмун-моҳияти электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва уни ўтказиш натижаларига кўра мол-мулкни реализация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг ёритилишини ташкил қилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 28 июль






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича

электрон онлайн-аукционларни жорий қилишга

қаратилган чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

шакли


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


        

I. СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО

ЭТИШДА МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

1.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

15 августга

қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Олий суд (К. Камилов), МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

15 августга

қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Буйруқ

2017 йил

1 августга

қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)


4.

Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Буйруқ

2017 йил

15 августга

қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

      

II. "ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАРКАЗИ" ДУК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

    

5.

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш.


Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш


2017 йил

1 августга қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)


6.

Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш.


Ташкилий тадбирлар


2017 йил

15 августга қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


7.

Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш.


Ташкилий тадбирлар


2017 йил

15 августга қадар


Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


8.

Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш.


Комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

20 августга қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ


9.

Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.


Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш


2017 йил

20 августга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ


        

III. "E-IJRO AUKSION" ЯГОНА ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МОЛ-МУЛКЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-

АУКЦИОНЛАРДА СОТИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

10.

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Концепция

2017 йил

1 августга қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ


11.

"E-IJRO AUKSION" дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Техник топшириқ

2017 йил

1 августга қадар


Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ


12.

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш.


Асбоб-ускуналарни харид қилиш


2017 йил

10 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф-759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия, Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ


13.

Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

"E-IJRO AUKSION" амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш;

"E-IJRO AUKSION" амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

5 августга қадар


Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф-759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


14.

"E-IJRO AUKSION" дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш.


Қабул қилиш далолатномаси


2017 йил

15 августга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


15.

"E-IJRO AUKSION" дастурий-аппарат комплексини саноатда фойдаланишга жорий этиш.


Фойдаланишга топшириш далолатномаси


2017 йил

20 августга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


16.

Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш.


Ташкилий тадбирлар


2017 йил

20 августга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ


17.

Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш, шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш.


Тарғибот материалларини тайёрлаш


2017 йил

20 августга қадар


МТРК (Х. Мирзахидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 727-модда