язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2017 й. ПФ-5120-сон "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2017 й.

N ПФ-5120



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимизда иқтисодиётни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар, шунингдек саноатни модернизация қилиш ва замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни барпо этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, таҳлиллар комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларнинг самарали бажарилишига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ғов бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликлар мавжудлигини, хусусан:

биринчидан, давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи лойиҳа бошқарувининг ягона тизими мавжуд эмаслигини;

иккинчидан, лойиҳаларни амалга ошириш суръати ва самарадорлигини тезкор кузатиш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологияларининг бошқарув жараёнига етарлича жорий этилмаганлигини;

учинчидан, давлат ва ҳудудий дастурларни, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик даражасининг пастлиги мазкур соҳада молиявий маблағлар мақсадсиз ва самарасиз сарфланиши, шунингдек турли хил суиистеъмолчилик ҳолатларини келтириб чиқараётганлигини;

тўртинчидан, давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари шаффофлигини таъминловчи давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади)нинг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган ягона ахборот майдонининг мавжуд эмаслигини;

бешинчидан, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлигини;

олтинчидан, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш имконини берадиган ягона классификатор ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат органлари фаолияти, шу жумладан давлат харидларини амалга ошириш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Лойиҳа бошқарувининг ягона ахборот тизимини яратиш орқали давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, молиявий маблағлар сарфланишини бошқариш механизмларининг самарадорлиги ва шаффофлигини янада ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) этиб қайта ташкил этилсин.

Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

крипто-активлар айланмаси, капитал бозори ва суғурта бозори соҳаларини, электрон тижорат, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятлари соҳаларида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг суғурта муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.

3. Белгилансинки:

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;

Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади;

Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида жалб этилаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек жалб этилаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратураси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ва Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев


"Халқ сўзи", 2017 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 722-модда