язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 30-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


30-СОН




Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон қарори билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари маъқулланди.


2017 йил 1 сентябрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади. Бунинг учун аукционларда Интернет орқали иштирок этиш имконини берадиган махсус дастурдан фойдаланилади. Бунда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашув истисно этилади.

Онлайн-аукционни ўтказиш ҳақида олдиндан - уни ўтказиш кунига камида 10 кун қолганда лот кўрсатилган ҳолда хабар қилинади. Хабарнома қуйидагиларга жойлаштирилади:

q Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази веб-порталига;

...