язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2017 й. 532-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2017 й.

N 532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш

ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 июлдаги

532-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда қўриқлаш-карантин хизмати бўйича идоравий ветеринария милициясини ташкил этиш тўғрисида" 1964 йил 4 июндаги 321-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида милиция батальонини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 апрелдаги 171-сон қарори.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 11 июлдаги 1374-р-сон фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 735-модда