язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2017 й. 534-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2017 й.

N 534



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Шакар саноатини замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳисобига янада ривожлантириш, маҳаллий истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда аҳолини қанд-шакар билан янада тўлиқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 8 июндаги 167-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 261-модда) 11-бандида:


а) биринчи хатбошига "ва Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган бошқа фаолият" сўзлари қўшилсин;


б) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) хорижий инвесторлар (норезидентлар ва Ўзбекистон Республикасидаги норезидентларнинг доимий муассасалари), "Welton International Enterprises Pte. Ltd." (Сингапур), "Kito Investment Pte. Ltd." (Сингапур) ва "SЕID Нandelsgesellschaft m.b.Н." (Австрия) компаниялари улар томонидан Ўзбекистон Республикасига инвестициялаш бошланган пайтдан бошлаб ва 2020 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромадлари, шу жумладан бошқа шахсларга тўланаётган даромадлари юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқларнинг барча турларини тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан хорижий инвесторларга дивидендлар тўлаш манбаида солиққа тортиладиган дивидендларга солинадиган солиқлар бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен шакар" МЧЖ ХКнинг инвестиция фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 1 июлдаги 224-сон қарорининг 2-бандига "шунингдек "Хоразм шакар" АЖ ҚК шакар заводини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашни беғараз молиялаштиришга" сўзлари қўшилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 736-модда