ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2017 й. ПҚ-3176-сон "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2017 й.

N ПҚ-3176



МИЛЛИЙ КИНЕМАТОГРАФИЯНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


[Кўчирма]


Мамлакатимиз кино санъати бир асрдан зиёд тарихга эга бўлиб, ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу давр мобайнида ўзбек киносининг пойдевори яратилиб, у халқимизнинг маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.

Мустақиллик йилларида миллий кинематография ривожига давлатимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида соҳада муайян ютуқларга эришилди. Мазмун ва шакл жиҳатидан ранг-баранг кино асарлар яратилиб, улар томошабинлар эътиборини қозонди.

Айни вақтда бугун жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча соҳа ва тармоқлар қаторида кино санъати фаолиятини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этмоқда.

Қайд этиш керакки, кинематография соҳасида норматив-ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, кино ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналар, жумладан "Ўзбекфильм", "Қорақалпоқфильм" ҳамда "Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар" киностудияларининг моддий-техник базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари белгилансин:

2018 йилда - 20 та, 2020 йилдан бошлаб - 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;

2018 йилда - 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда - 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб - 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш;

мультипликацион фильмларни 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш;

ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни жаҳон бозорига чиқариш ва фестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш;

миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.


2-1. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига, зарур ҳолларда, асосланган ҳисоб-китобларига кўра, давлат буюртмаси учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун маблағлар ажратишга рухсат берилсин:

республика, ҳудудий ва халқаро аҳамиятга эга маданий-ижтимоий кино тадбирларини ташкил этиш, ўтказиш, миллий фильмларни хорижда кенг тарғиб қилиш ва халқаро кинофестиваллардаги иштирокини таъминлаш;

ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорларини етакчи хорижий таълим муассасаларида тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига тизимидаги кинематография ташкилотларини модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан фильмлар ишлаб чиқариш учун замонавий кино технологиялари, асбоб-ускуналари, жиҳозларни харид қилиш.

3. Миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва унинг маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокатидан тушадиган маблағлар;

давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларни намойиш этиш мобайнида жойлаштириладиган тижорат эълонларидан тушадиган маблағларнинг 10 (ўн) фоизига тенг миқдордаги мажбурий ажратмалар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан кино ва бошқа маданий- ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлик бўлган фаолиятидан олинадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017-2019 йилларда республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар (кейинги ўринларда - кинотеатрлар) тармоғини барпо этиш (қуриш) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК билан биргаликда техник топшириқ ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида 2018 йилнинг 1 январигача майдонларида замонавий кинозаллар (2-қават) ва савдо-кўнгилочар объектлар (1-қават) жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда, кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин.

7. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

Кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошида атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган малака ошириш курсларини ва "Маҳорат мактаблари"ни ташкил этиш;

Мамлакатимизнинг ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорлари малакасини ошириш мақсадида уларнинг тегишли етакчи хорижий таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишига зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан 2018 йилнинг 1 январига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Белгилаб қуйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг "Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари 1 тадан "Дамас" русумли автомашина билан таъминлансин.

9. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг марказий аппарати, "Қорақалпоқкино" агентлиги ва ҳудудий бўлимларини сақлаш, шунингдек, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

миллий кино маҳсулотларини яратишнинг белгиланган йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги марказий аппаратига 3 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспортини сақлаш учун лимит ажратсин;

"Республика кинофонди" давлат унитар корхонасининг фаолиятини, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилги параметрлари доирасида "Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларини 1 тадан "Дамас" русумли автомашина билан таъминлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига ажратсин.

11. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда тегишли ташаббускорлар - тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш (қуриш), уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатларини назарда тутган ҳолда кинотеатрлар тармоғини 2017-2019 йилларда республика ҳудудлари бўйича барпо этиш (қуриш) жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ягона репертуар сиёсатини олиб бориш мақсадида умум республика кино прокати концепциясини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2018-2019 йилларда амалга оширсин;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш мақсадида соҳа намоёндалари, тажрибали етук мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш таркибини шакллантириб, унинг Низомини ишлаб чиқсин ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда икки ой муддатда тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган, шу жумладан, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин;


13. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар


Тақдим этиладиган ҳужжат шакли,

амалга ошириш механизми


Молиялаш-

тириш манбалари


Бажариш

муддати


Ижро учун масъуллар


      

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

    

1.

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш.


Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


-

2017 йил

октябрь


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар


2.

Аҳолига киновидео хизматини кўрсатиш тизимини тартибга солиш.


Кинофильмларни намойишини тартибга солиш ва юртимиздаги кинотеатрларда аҳолига сифатли киновидео хизматини кўрсатиш мақсадида "Аҳолига киновидео хизматини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


-

2018 йил

март


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), вазирлик ва идоралар


3.

"Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг "Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни, бўлимлар фаолиятини ривожлантириш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2017 йил

декабрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


4.

Кинофильмларни ишлаб чиқаришни молиялаштиришни халқаро тажриба асосида, замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда янги тизимини жорий қилиш.


Давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқарилаётган бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп, мультипликацион фильмларнинг харажатлар сметасини замонавий халқаро талабларга мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2018 йил

март

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар


5.

Кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.


Кинематография соҳасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган киноижодкорларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Давлат бюджети, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2018 йил

июль


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар


6.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тасарруфидаги корхона ва ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий мақомини кўриб чиқиш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, жумладан "Ўзбекфильм" акциядорлик жамияти, "Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" масъулияти чекланган жамият, "Алишер Навоий номидаги киносаройи" давлат унитар корхонаси, "Республика киночилар уйи" давлат унитар корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий мақомини кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш.


-

2017 йил

октябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Адлия вазирлиги (М. Икромов), вазирлик ва идоралар


        

II. КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, УЛАРГА ҚЎШИМЧА

ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ

       

7.

Кинематография соҳасида лицензиялаш тартибини оптималлаштириш ва кинофильмларни оммавий намойиш қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш.


Соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига талаблари доирасидаги лицензиялаш фаолиятини оптималлаштириб, хусусий киностудиялар ишлаб чиқарган, намойиш учун хориждан олиб келинган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион фильмларни оммавий намойиш қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш бўйича таклиф киритиш.

Лицензияларни айнан кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган юридик шахсларга берилиши юзасидан аниқ меъёрларни белгилаш.


-

2018 йил

январь


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Адлия вазирлиги (М.Икромов), вазирлик ва идоралар


        

III. КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ИЖОДКОРЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ МУНТАЗАМ ОШИРИБ БОРИШ

       

8.

"Ўзбекфильм" киностудияси, "Қорақалпоқфильм" киностудияси қошида ижодий устахоналар ташкил этиш.


"Ўзбекфильм" киностудияси, "Қорақалпоқфильм" киностудияси қошида таниқли кинорежиссёрлар, кинооператорлар, сценарист ва актёрларнинг ижодий устахоналарини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.


-

2018 йил

сентябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Маданият вазирлиги (М. Муратов), вазирлик ва идоралар


9.

Кинематография соҳасига кадрлар тайёрлаш ҳамда кино ижодкорлари, техник ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошида магистратурага тенглаштирилган 2 йиллик малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳамда уларга хорижлик малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ёш киножодкорлар учун маҳорат сабоқларини мунтазам ўтказиб бориш, бу борада амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида тегишли лойиҳаларни тайёрлаш.


Давлат бюджети маблағлари


2018 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), "Ўзбеккино" Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги


       

IV. КИНЕМАТОГРАФИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН

МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАРНИНГ САВИЯСИНИ ОШИРИШ,

ТАРҒИБОТИНИ КУЧАЙТИРИШ

            

10.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш фаолиятини такомиллаштириш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келаётган Бадиий кенгашни доимий фаолият кўрсатувчи ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган Кенгаш сифатида ташкил қилиш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари


2017 йил

октябрь


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар


11.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектлари бино ва иншоотларини, суратга олиш павильонларини замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш. Жумладан:

2018-2021 йиллар мобайнида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги тизимини такомиллаштириш, кинематография объектларининг бино ва иншоотларини ҳамда суратга олиш павильонларини замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш, "Ўзбекфильм" киностудияси ҳудудини кенгайтириш орқали ташқи павильонлар ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.



2017 йил

ноябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Б. Зокиров), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар


1) "Ўзбекфильм" киностудияси, Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясини;

1) Давлат бюджети маблағлари (Инвестиция дастури доирасида),

2) "Қорақалпоқфильм" киностудиясини;

2) Маҳаллий бюджет маблағлари,

3) Алишер Навоий номидаги кино саройини.


3) Тижорат банклари кредитлари


12.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектларини модернизация қилиш, энг замонавий рақамли кинотехнологиялар ва кино ишлаб чиқариш жиҳозлари билан таъминлаш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кино ишлаб чиқариш ва уни сақлаш билан боғлиқ энг замонавий технологиялар, соҳа ривожи билан боғлиқ бошқа инновацион технологияларни 2018-2021 йилларда босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Давлат бюджети, "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг қошидаги Жамғарма маблағлари, грант маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


2018 йил

март

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Э. Ганиев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), вазирлик ва идоралар


13.

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун кинофильмларни кўпайтириш, ўзбек халқ эртаклари асосида бадиий ва мультипликацион фильмлар яратиш чораларини кўриш.


Болалар ва ўсмирлар ҳаёти, уларнинг дунёқараши, орзу-умидлари, муаммолари каби мавзуларда ўзбек халқ эртакларига мурожаат қилган ҳолда бадиий ва мультипликацион фильмлар яратиш ҳамда ушбу фильмларни республикамиз кинотеатрларида арзонлаштирилган нархларда намойиш этиш тизимини жорий қилиш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлигига фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида


2018 йил

март

ойидан

бошлаб

мунтазам

равишда


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (лавозимга кўра), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), вазирлик ва идоралар


14.

"Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси"да мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгилик ва бунёдкорлик ишлари ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон тарихидаги буюк шахслар, олимлар, саркардалар, адабиёт ва санъат намояндалари ҳақида мунтазам равишда фильмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


Мазкур лойиҳаларнинг бадиий-ғоявий концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш, бу жараёнга тажрибали мутахассислар, олимлар, тарихшунослар, ёзувчиларни жалб қилиш. Юртимизда замонавий тус олаётган шаҳарлар, кўча ва уйлар, халқимиз кайфияти, ёшларимизнинг муваффақияти каби турли залворли мавзулар асосида сценарийлар тайёрлаб, ҳужжатли ва бадиий фильмларни мунтазам равишда ишлаб чиқариш, шунингдек, мамлакатимиз тарихи саҳифаларида беқиёс ном қолдирган буюк шахслар ҳақида туркум фильмларни яратиш.


Давлат бюджети

маблағлари


2018 йил

март

ойидан

бошлаб

мунтазам

равишда


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), Республика маънавият ва маърифат маркази (лавозимга кўра), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), вазирлик ва идоралар


15.

Киноижодкорларнинг ва киноарбобларнинг ижодий фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароит яратиш.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тизимидаги "Дўрмон" киноижодкорлар дам олиш масканини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш, уни моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Давлат бюджети маблағлари


2018 йил

март


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Б. Зокиров), вазирлик ва идоралар


       

V. МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАРНИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА КЕНГ

ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

16.

Миллий кинофильмларимизни хорижда кенг тарғиб қилиш ва халқаро кинофестивалларда иштирокини таъминлаш.


Мунтазам равишда Ўзбек киноси кунлари тадбирларини чет давлатларида ўтказиб боришни йўлга қўйиш, кинематография соҳасида нуфузли ҳисобланган Канн, Берлин, Оскар каби кинофестивалларда миллий фильмларимиз ва кино ижодкорлар иштирокини йўлга қўйиш.


Давлат бюджети маблағлари, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Мунтазам

равишда


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), вазирлик ва идоралар


17.

"PROlogue" - ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Халқаро фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш.


2015 йилдан буён республика миқёсида ўтказилиб келинаётган "PROlogue" - ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар фестивалини халқаро миқёсида ўтказиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2018 йил

июль


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Маданият вазирлиги (М. Муратов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)


18.

Хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва кино ижодкорлари билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, кинематография санъати ривожланган мамлакатлар ижодкорлари билан ҳамкорликда қўшма фильмлар (coproduction) ишлаб чиқариш.


Дунёга танилган, тажрибали хорижий кино усталари билан ўзаро алоқаларни кенг йўлга қўйиш орқали жаҳон кинобозорига чиқиш, ривожланган ва замонавий хориж тажрибасини миллийлик асосида мамлакатимизда кино ишлаб чиқаришда қўллаш.


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2018 йилдан

бошлаб

мунтазам

равишда


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (А. Мусаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)


             

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.04.2021 й. ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган



"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Ҳайъат



Бош директор



Бадиий кенгаш

























































Бош директорнинг биринчи ўринбосари

1



Бош директор ўринбосари

1










































Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси

4



Иқтисодий таҳлил, молиялаштириш ва жамғарма маблағларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш бошқармаси

3



Халқаро алоқаларни ривожлантириш хизмати

1






































Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси

3



Бухгалтерия

2



Кадрлар бўйича инспектор

1



















Умумий ишлар бўлими

2




















Бош юрисконсульт

1

Ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар бўлими

2















Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси





























Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 22 нафар

(ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.04.2021 й. ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган



"Қорақалпоқкино" агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

       






Директор


















































Киновидео

ташкилотлари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1

Тематик режалаштириш ва репертуарни шакллантириш бўйича етакчи мутахассис

1


Бухгалтер

1




       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 4 нафар.

(хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сон қарорига

5-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.04.2021 й. ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ 5-илова ўз кучини йўқотган



"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

      






Бошлиқ














































Киновидео ташкилотлари билан

ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1


Бухгалтер

1




         

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 3 нафар.

(хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сон қарорига

6-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.04.2021 й. ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ 6-илова ўз кучини йўқотган



"Республика кинофонди" давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Молия ва бухгалтерия

ҳисоботи бўлими

2



Юрисконсульт

1


Кинофильмларни рақамлаштириш, қайта тиклаш ва архивлаштириш хизмати

11















































Маркетинг ва менежмент бўлими

2









































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 17 нафар,

шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 6 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сон қарорига

7-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.04.2021 й. ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ 7-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси

ТУЗИЛМАСИ






Раис














































Раис ўринбосари

1




Бош бухгалтер

1



Бош мутахассис

2























  

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 5 нафар.



"Халқ сўзи", 2017 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 834-модда











































Время: 0.1548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск