ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 й. ПҚ-3178-сон "Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
08.08.2017 й.
N ПҚ-3178
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ
КОНСЕРВАТОРИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида маданият соҳасини изчил ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги ижобий тажриба ва тенденциялар, ютуқ ва натижаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида маданият ва санъат муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Айни шу мақсадда 2002 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Тошкент давлат консерваторияси учун янги бино қурилиб, у замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Ушбу олий ўқув юртининг нуфузи ва мақомини ошириш учун унга "Ўзбекистон давлат консерваторияси" номи берилди, консерватория қошида иқтидорли ёшлар учун академик мусиқа лицейи ҳам ташкил этилди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятининг танқидий таҳлили ўтган давр мобайнида ушбу олий таълим муассасаси томонидан академик ва миллий мусиқа санъати йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув-педагогик ва илмий-ижодий ишларни ташкил этиш борасида муайян ютуқларга эришилганини, шу билан бирга, бир қатор жиддий камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилганини кўрсатмоқда.
Мутасадди ташкилотлар, биринчи навбатда Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан етарли даражада амалий ёрдам ва кўмак берилмагани, тегишли назорат олиб борилмагани, масъулият ва талабчанлик бўшаштириб юборилгани оқибатида Ўзбекистон давлат консерваторияси мамлакатимиз маданий ҳаётидаги ўзининг етакчи ўрни, обрў-эътибори ва таъсирини йўқотиб бораётгани, унинг фаолияти бугунги замон талабларидан орқада қолаётгани, бу борада кечиктирмасдан ҳал қилиш зарур бўлган бир қанча жиддий муаммолар мавжудлиги яққол кўзга ташланмоқда.
Жумладан, таълим-тарбия ишларининг замонавий стандартлар ва соҳанинг ўзига хос хусусиятлари асосида тўғри ташкил этилмагани, ўқув дастурлари ва методикасининг мукаммал эмаслиги, дарслик ва қўлланмаларнинг етишмаслиги, профессор-ўқитувчилар, илмий ва ижодий ходимларнинг салоҳияти аксарият ҳолларда талабга жавоб бермаслиги, консерваториянинг моддий-техник базаси ночор аҳволга келиб қолгани ташвиш уйғотмасдан қолмайди. Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқишга қабул қилиш квоталарида номутаносиблик вужудга келгани, хусусан, 700 нафар ўқув ўрни мавжуд бўлгани ҳолда, амалда 1346 нафар талаба таҳсил олаётганини албатта нормал ҳолат сифатида баҳолаб бўлмайди.
Мана шундай камчилик ва муаммолар ўз навбатида ушбу олий таълим муассасаси олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли ва самарали амалга оширишга, маданият соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг дунёқараши, маънавий савияси ва эстетик тарбиясини юксалтиришда ғоят муҳим ўрин ва аҳамиятга эга бўлган мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) 1-иловага;
Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси ва жаҳон мусиқа маданияти дурдоналари негизида мусиқа санъатини ривожлантириш, мусиқий таълим тизимини сифат жиҳатидан янада кўтариш;
аҳолимиз, биринчи навбатда ёшларни миллий ва умумбашарий мусиқа санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда уларнинг маданий савиясини юксалтириш, маънавий етук ва баркамол шахсларни тарбиялаш;
мулкий ёки идоравий мансублигидан қатъи назар, мусиқа санъати, мусиқа таълими йўналиши учун кадрлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича келишувларда Ўзбекистон давлат консерваторияси методик ва ижодий жиҳатдан таянч олий таълим муассасаси эканини эътироф этиш;
Ўзбекистон давлат консерваториясининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, концерт заллари, аудиториялар ва махсус хоналарни таъмирлаш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш;
консерваторияда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик маҳоратини ошириш, ўқув жараёни сифати ва савиясини тубдан яхшилаш, мусиқа санъати соҳасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари, ижодий марказлар, таниқли композитор, мусиқачи ва ижрочилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, хорижий мутахассисларни мамлакатимизга таклиф этиш билан бир қаторда республикамизда юқори натижаларга эришган мусиқачи ва педагогларнинг маҳорат дарсларини чет давлатларда тизимли ташкил этиш;
Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш педагог кадрларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур маиший шароитлар яратиш, ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Консерватория ва унинг таркибидаги Иқтидорли болалар академик лицейи профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларининг ижодий фаоллигини янада ошириш, ёзги таътил давомида ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган санаторийни "Мусиқа оромгоҳи" деган ном билан консерватория тасарруфига ўтказиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқув бинолари етишмаганлиги сабабли ҳамда талабалар контингенти сезиларли даражада ортганини инобатга олиб, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Мирзо Улуғбек туманидаги, Мустақиллик проспекти, 31-уйда жойлашган В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига тегишли бўлган бинони Ўзбекистон давлат консерваториясига ўрнатилган тартибда берилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон давлат консерваторияси тасарруфига ўтказиш ва ушбу бинода жаҳон андозаларига тўлиқ мос бўлган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт залини барпо этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазкур лойиҳаларни амалга оширишда хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда консерваториянинг лойиҳалаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларида масъул этиб белгилансин;
уч ой муддатда Ўзбекистон давлат консерваторияси биносида "Ноёб чолғулар давлат коллекцияси"ни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
тўрт ой муддатда Ўзбекистон давлат консерваториясига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари тартибига ўзгартиришлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
2018 йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистон давлат консерваторияси муассислигида мусиқа санъати таълим-тарбияси бўйича "Мусиқа" илмий-услубий журнал фаолиятини ташкил этсин;
республикадаги энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва санъат коллежларида консерваториянинг таянч ижодий марказлари ташкил этилсин ҳамда уларга консерваториянинг етакчи профессор-ўқитувчиларини юбориб, "Маҳорат мактаби" машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилсин;
ноёб ва мураккаб чолғу созларини янада пухта ўзлаштиришлари учун ҳар йили ёш ижрочилар ва техноген санъат турлари мутахассисларини хориждаги нуфузли мусиқа академиялари ва консерваторияларига келишув шартномалари асосида Маданият вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли (2-3 ойгача) ўқишга юборсин;
иқтидорли ўқувчи ва талабаларнинг мамлакатимизда, хорижий давлатларда ўтказиб келинаётган нуфузли танлов, фестиваль ва илмий-ижодий конференцияларда Маданият вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мунтазам иштирок этишларини таъминласин.
5. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиявий манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари - 2018-2019 йилларда Ўзбекистон давлат консерваторияси қошида мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва 400 ўринли ётоқхона биноларини қуриш ва жиҳозлаш қисмида;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ташаббуси билан хайрия асосида ажратиладиган маблағлар - Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон давлат консерваториясининг бино ва иншоотларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш қисмида;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари - "Ноёб чолғулар давлат коллекцияси"ни, "Мусиқа" илмий-услубий журнали фаолиятини ташкил этиш, ёш ижрочилар ва техноген санъат турлари мутахассисларини хориждаги нуфузли мусиқа академиялари ва консерваторияларига ўқишга юбориш, иқтидорли ўқувчи ва талабаларнинг мамлакатимизда, хорижий давлатларда ўтказиб келинаётган нуфузли танлов, фестиваль ва илмий-ижодий конференцияларда иштирок этишларини таъминлаш қисмида;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар - бошқа тадбирларни бажариш қисмида.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон давлат консерваториясида фаолият юритаётган юқори малакали ходимлар, жумладан, иқтидорли ёш мутахассислар учун муносиб турар-жой шароитларини яратиш мақсадида ипотека кредитлари асосида Тошкент шаҳрида қуриладиган кўп қаватли уйлардан уй-жойлар ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарорини қабул қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Х. Султонов ва А. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2017 йил 9 август
Президентининг
2017 йил 8 августдаги
ПҚ-3178-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат консерваторияси
фаолиятини янада ривожлантириш ва
такомиллаштиришгадоир чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Президентининг
2017 йил 8 августдаги
ПҚ-3178-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини
янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир
чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш
бўйича Республика комиссияси
ТАРКИБИ
А. Арипов |
- |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари
|
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
|
|
Р. Усмонов |
- |
Тошкент шаҳри ҳокими |
М. Муратов |
- |
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Республика комиссияси котиби |
А. Камилов |
- |
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири |
Г. Саидова |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири |
Б. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
И. Мажидов |
- |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири |
Б. Закиров |
- |
"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси |
Р. Гулямов |
- |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
Б. Алихонов |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в. б. |
А. Қодиров |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
Р. Абдуллаев |
- |
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси |
М. Аҳмедов |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
З. Муродова |
- |
Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, санъатшунослик фанлари номзоди, мусиқашунос |
А. Мансуров |
- |
Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори |
С. Ғофурова |
- |
Ўзбекистон давлат консерваторияси Ўқув ишлари бўйича проректори. |
Изоҳ:
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 21 август, 33-сон, 835-модда