Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 18.07.2017 й. 17/1-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.08.2017 й. 1831-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2017 й.

N 1831-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.07.2017 й.

N 17/1


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги Ф-4977-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сон қарори (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки раиси                                     М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 327-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"327. Банк (банк филиали)нинг банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалари банк филиали жойлашган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) доирасида очилиши мумкин. Ҳудудда филиали мавжуд бўлмаган банкларга банкдан ташқарида жойлашган операцион касса ташкил этишга рухсат этилмайди.

Банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар томонидан фақат аҳолидан коммунал тўловлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, жарималар, мажбурий ва ихтиёрий суғурта учун тўловлар, шунингдек, омонатларга кирим қилиш учун ҳамда бошқа тўловларни амалга ошириш учун нақд пулда ёки банк пластик карточкаларидан терминал воситасида қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар орқали аҳолига уларнинг талабига мувофиқ омонатларидаги пул маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

Банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар тушган нақд пул тушумларини инкассация хизмати орқали ҳар куни операцион касса жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳардаги тижорат банки (филиали) кассаларига топширишлари лозим. Операцион касса жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳарда тижорат банки (филиали) мавжуд бўлмаган тақдирда нақд пул тушумларини инкассация хизмати орқали ушбу ҳудуддаги бошқа тижорат банки (филиалли)га топширади.

Бунда инкассация хизмати йўналишлари улар жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳар ҳудудидан ташқари йўналишлар бўйича белгиланишига рухсат этилмайди.

Туманларга бўлинган шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган банклар (банк филиаллари) томонидан банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларга тушган нақд пул тушумлари уларни ташкил этган банк (банк филиали) кассаларига инкассация хизмати орқали топширилиши мумкин.".


2. 38-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Тижорат банкларида касса ишини ташкил

этиш, инкассация ва қимматликларни

ташишга доир йўриқномага

38-ИЛОВА


179-шакл



Банкларнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини

инкассация қилиш учун берилган бир марталик

ИШОНЧНОМА

         


         


РЕСПУБЛИКА ИНКАССАЦИЯ

ХИЗМАТИ


__________________________________

(бошқарма номи)


инкассация бошқармаси

__________________________________

(бўлим номи)


инкассация бўлими

______-сонли ИШОНЧНОМА МИЛКИ


Инкассаторлар бригадаси бошлиғи ___

_______________________________га

(Ф.И.Ш.)

_________________________________

________________________дан қабул

қилиб ___________________________

шаҳри (тумани)даги ______________

_______________________________га

етказиб бериш учун _______________

_____________________________ сўм

     (суммаси сўз билан ёзилади)


миқдоридаги пул ва бошқа

қимматликлар олиш учун берилди.


Марказий банкнинг 20___ йил "___"

________ даги _____-сонли хизмат

фармойиши


Ишончнома 200__йил "___"

___________гача ҳақиқийдир



РЕСПУБЛИКА ИНКАССАЦИЯ

ХИЗМАТИ



20___ йил "___" __________гача ҳақиқийдир

ва у суратли гувоҳнома билан бирга

кўрсатилиши шарт


___________________ инкассация бошқармаси

  (бошқарма номи)

_______________________ инкассация бўлими

      (бўлим номи)


__________-сонли ИШОНЧНОМА


Инкассаторлар бригадаси бошлиғи ________

________________________га

               (Ф.И.Ш.)

________________________________________

          (суммаси сўз билан ёзилади)

________ сўм миқдоридаги пул ва бошқа

қимматликларни

_________________________________дан олиб

                      (банк номи)

_________ шаҳри (тумани)даги _____________

                                                        (банк номи)

__________________ га етказиш учун берилди.


Инкассаторлар бригадаси бошлиғининг

шахсий имзоси ______________ тасдиқланди.

                                    (имзо)


Марказий банкнинг 20____ йил "____"

____________ даги ________-сонли хизмат

фармойиши асосида топшириқни бажариш

учун ваколат берилди.



        


(ишончноманинг орқа тарафи)


         


         


Нақд пул ва бошқа қимматликларни

кузатиб бориш учун тайинланган

инкассаторлар гуруҳи таркибига

киритилган инкассаторлар


Р Ў Й Х А Т И

1. _______________________________________

                                 (Ф.И.Ш.)

2. _______________________________________

3. _______________________________________

4. _______________________________________

5. _______________________________________

6. _______________________________________

7. _______________________________________

Амалдаги йўриқномага мувофиқ,

инкассаторлар тегишли ҳужжатларга

имзо қўядилар.

______ инкассация бошқармаси раҳбари ____

(бошқарма номи)                                    (имзо)


________________ инкассация бошқармаси

(бошқарма номи)


бош бухгалтери ___________

                                    (имзо)


20___ "____" ________________


М.Ў.



Нақд пул ва бошқа қимматликларни

кузатиб бориш учун тайинланган

инкассаторлар гуруҳи таркибига

киритилган инкассаторлар


Р Ў Й Х А Т И


1. _______________________________

2. _______________________________

3. _______________________________

4. _______________________________

5. _______________________________

6. _______________________________

7. _______________________________




Ишончномани олдим ____ __________

           (имзо) (гуруҳ бошлиғи Ф.И.Ш.)


20___ йил "____" ________________



Раҳбар: ___________

                    (имзо)


20___ йил "____" __________________




        


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 823-модда































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск