язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2017 й. ПҚ-3225-сон "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2017 й.

N ПҚ-3225



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ва республика банк-молия тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

2. Қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ресурс базасининг манбалари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармасини ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини кейинчалик тугатиш ва уларнинг тегишли равишда 50 миллион доллар ҳамда 100 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари шаклида ушбу қарорнинг 1-иловасида* қайд этилган ташкилотлар бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарманинг бошланғич бадали;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йили тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари, 2017 йилда Жамғарма ресурс базасини шакллантириш учун - 100 миллиард сўм;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик соф даромадининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

Жамғарманинг, жумладан, депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғарма ресурс базасини тўлдириш учун ҳар йили маблағ ажратишни кўзда тутсин.

3-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафолатларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 10 баробари миқдоридан ошмаслиги керак.

4. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижроия дирекцияси таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғармани бошқариш бўйича кенгашга, зарур ҳолларда, Жамғарма ижроия дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5-1. Жамғарма Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй, (7-қават) манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг "Moliya Binokor Xizmat" шўъба корхонаси Жамғармага беғараз тақдим этилган хизмат биноси бўйича ягона солиқ тўловидан озод этилсин.

6. Жамғарма барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин ва бўшаган маблағлар унинг ресурс ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилсин.


7. Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш 2018 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тармоқлар ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш, шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ушбу қарор мақсад ва вазифаларини аҳоли ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида мунтазам ва ҳар томонлама тизимли асосда ёритишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров, Марказий банк раиси М.Б. Нурмуротов, Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икромов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) 1 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 августдаги

ПҚ-3225-сонли қарорига

2-ИЛОВА


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат

жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш

ТАРКИБИ

       

Д.А. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Кенгаш раиси


Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


И.Б. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


У.У. Бутаев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари


Ё.Э. Турсунов


-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Н.Г. Якубов


-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари в.б.


А.Ж. Артиков


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти мудири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори


лавозими бўйича

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори, Кенгаш котиби


       

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар унинг таркибига киритилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 18 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 880-модда