ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2017 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2017 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2017 йилнинг август ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Август ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 183;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 180;
36 соатлик иш ҳафтасида - 161.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 23;
6 кунлик иш ҳафтасида - 27.
q 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).
q Январь-август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 198 200 сўмни (149 775 х 8) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми).
q 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
q 2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
1 198 200 сўмгача |
0% |
1 198 201 сўмдан 5 991 000 сўмгача (5 х 1 198 200) |
1 198 200 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и |
5 991 001 сўмдан 11 982 000 сўмгача (10 х 1 198 200) |
359 460 сўм + 5 991 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и |
11 982 001 сўм ва ундан юқори |
1 377 930 сўм + 11 982 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и |
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
...