язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 й. ПҚ-3179-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2017 й.

N ПҚ-3179



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ДОН ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурсларининг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши устидан давлат назорати даражасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчи, дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ва нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши, давлат ресурслари учун харид қилинадиган дон ва уруғлик, дуккакли дон, мойли ўсимликлар миқдори ва сифати ҳамда дон етиштириш, ғалла қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида улар учун ҳисоб-китоблар тўғри белгиланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

иккинчи, дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини техник тартибга солиш, шунингдек, қабул қилиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш усуллари соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини мунтазам назорат қилиб бориш;

учинчи, республика ичида ташиш, давлат резервини жойдан жойга кўчириш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш чоғида сифат сертификатларини берган ҳолда дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифатини албатта давлат инспекциясидан ўтказиш;

тўртинчи, дон етиштирувчиларга ҳамда донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, ўрнатилган қоидалар ва талабларнинг бузилишига йўл қўймаслик бўйича улар билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;

бешинчи, мамлакат ичида фойдаланиладиган ва экспорт-импорт операцияларида дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати бўйича юзага келган низоли масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғи (З.Н. Абидов) зиммасига инспекцияга юклатилган вазифалар сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси нинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 12 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси ҳудудий инспекцияларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси марказий аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий инспекцияси тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг ҳудудий инспекциялари ва минтақавий лабораторияларини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бино ва хоналарда жойлаштирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 269-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3179-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



"Ўздавдонинспекция" марказий аппарати

14 нафар

































Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри инспекцияси 2 нафар












Марказий

лаборатория

Тошкент шаҳри

15 нафар




















Сирдарё вилояти инспекцияси 2 нафар

























Жиззах вилояти инспекцияси 2 нафар





































Андижон вилояти инспекцияси 2 нафар












Ҳудудий

лаборатория

Андижон шаҳри

5 нафар




















Наманган вилояти инспекцияси 2 нафар

























Фарғона вилояти инспекцияси 2 нафар





































Самарқанд вилояти инспекцияси 2 нафар



Ҳудудий

лаборатория

Самарқанд шаҳри

5 нафар























Навоий вилояти инспекцияси 2 нафар































Бухоро вилояти инспекцияси 2 нафар












Ҳудудий

лаборатория

Қарши шаҳри

5 нафар




















Қашқадарё вилояти инспекцияси 2 нафар

























Сурхондарё вилояти инспекцияси 2 нафар





































Хоразм вилояти инспекцияси 2 нафар



Ҳудудий

лаборатория

Нукус шаҳри

5 нафар























Қорақалпоғистон Республикаси инспекцияси 2 нафар







Ходимларнинг чекланган умумий сони - 75 киши, шу жумладан бошқарув аппарати ходимлари сони - 38 киши, улардан марказий аппаратда - 12 киши ва ҳудудий инспекцияларда - 26 киши.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3179-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ






































































Бошлиқнинг ўринбосари











































Кадрлар бўйича инспектор / Иш юритувчи

1 нафар

Дон ва уруғлар сифатини, улардан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш бўлими

3 нафар





































Бош юрисконсульт

1 нафар















Давлат назоратини ва норматив-техник ҳужжатларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш бўлими

3 нафар

































Бухгалтер

1 нафар





























АКТни ривожлантириш ва жорий этиш, жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

1 нафар



















Махсус ишлар бўйича инспектор

1 нафар











































Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

1 нафар

























































         

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 14 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 12 киши.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3179-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат дон инспекциясининг ҳудудий инспекциялари

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Бош инспектор

1









































































Етакчи инспектор

1


































           

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 2 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 800-модда