ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 й. ПҚ-3216-сон "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N ПҚ-3216



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Ички ишлар вазирлиги) ва унинг таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:

биринчидан - ходимларни, шу жумладан уларни хизмат фаолиятидан ажратмаган ҳолда ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, мажбурий қайта тайёрлаш ва доимий малакасини ошириб боришнинг ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш;

иккинчидан - ёшларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришни назарда тутадиган идоравий олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш;

учинчидан - асосий қисми соҳавий фанларни ўқитишдан таркиб топган, шунингдек ҳудудий ички ишлар органларига бевосита чиқишни ва тергов-тезкор тадбирларни ўтказишда иштирок этишни назарда тутган амалий машғулотларни ташкил этишни ўз ичига олган янгиланган таълим стандартлар ва ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

тўртинчидан - таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини малакали илмий-педагогик, биринчи навбатда соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар билан жамлаш, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;

бешинчидан - ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни, шу жумладан ситуацион машғулотларни, масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш, таълим олувчилар ва ўқитувчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;

олтинчидан - идоравий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини амалиёт эҳтиёжини ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш истиқболларини инобатга олган ҳолда тизимли равишда мақбуллаштириш;

еттинчидан - ички ишлар органлари фаолиятида, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд бўлган муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказилиши самарадорлигини ошириш;

саккизинчидан - етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, хорижий тилларни ўқитишни назарда тутган ҳолда, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


2. Белгилансинки:

Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда - Академия) ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашга ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади;

Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 700 кишини, шунингдек, тўлов-контракт асосида қўшимча 200 нафаргача, сиртқи таълим шаклига эса 300 нафар ички ишлар органлари ходимларини ташкил этади;

Академия профессор-ўқитувчилари таркиби кафедралар (факультетлар ва цикллар) раҳбарларидан ташқари, лавозимларига тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин.

5. Академия тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:

б) Чет тиллар маркази, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантлар томонидан чет тилларини ўрганиши учун шартнома асосида мазкур соҳадаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда қўшимча ўқув курсларини ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантларни хорижий илмий-маърифий тадбирлар ва семинар-тренингларда иштирок этишга, тажриба алмашишга, хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировка ўташга тайёрлаш;

таълим жараёнида чет тилларни қўллаш асослари бўйича дастурий ўқитишни ташкил этиш орқали ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини оширишда кўмаклашиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-иловада келтирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда - идоравий академик лицейлар) айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга ақлан ва жисмонан етук ёшларни тарбиялаш;

ўқувчиларни Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига киришлари учун мақсадли чуқур тайёрлаш.

Қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

идоравий академик лицейларининг ўқув-методик жараённи мувофиқлаштириш, уларга амалий жиҳатдан ва ахборот-ресурслари орқали кўмаклашиш - Академия ва Малака ошириш институти томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш эса - Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади;

идоравий академик лицейлар директорларининг лавозимлари Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети бошлиғига тенглаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ходимлар билан жамланади;

идоравий академик лицейларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибига академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади;

идоравий академик лицейларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

идоравий академик лицейларга қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади;

Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотасининг 90 фоизи бўйича қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда идоравий академик лицейларнинг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар назарда тутилади;

идоравий академик лицейларнинг битирувчилари вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади.

8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага, шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса тингловчилар сафига қабул қилинади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейи, шунингдек ушбу таълим муассасасига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар;

мутахассислик фанлари кўпайтирилишини назарда тутган ҳолда Академияда ўқитиладиган фанлар учун янгиланган ўқув юкламасининг ҳажми тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш учун 2018 йил 1 январдан бошлаб Академияда Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш очилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача 2-иловага мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга, уларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибини сақлаб қолган ҳолда, оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ички ишлар вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда идоравий академик лицейларга айланаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.


12. Ички ишлар вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Академия профессор-ўқитувчилар таркибини малака ошириш ва стажировка ўташи учун, биринчи навбатда иқтидорли илмий-педагогик кадрлар қаторидан, етакчи хорижий таълим муассасаларига юборишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин, бунда номзодларга чет тилларни ўргатиш назарда тутилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда ўрта-махсус, касбий таълим давлат таълим стандарти асосида идоравий академик лицейларнинг чуқур ўргатилиши лозим бўлган мутахассислик фанларини назарда тутган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб идоравий академик лицейларда таълим жараёнини самарали ташкил этишни таъминласин, бунда белгиланган талаблар ижросининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатли бўлишини таъминлаш ва ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишда уларга тизимли равишда зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатсин;

2017 йил 1 ноябргача академик лицейлар ўқитувчилар таркиби уларнинг касбий тайёргарлик даражасини ва янги белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказсин ва унинг натижасига кўра лавозимларни юқори малакали педагогик кадрлар билан жамлашни таъминласин;

қайта ташкил этилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари белгиланган тартибда амалдаги ўқув дастурлари ва таълим шарт-шароитлари бўйича, ушбу таълим муассасаларининг ўқув биноларида ўқишни якунланишини таъминласин, бунда улар яқин атрофдаги шунга ўхшаш таълим йўналишларидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари рўйхатига киритилиб, уларнинг раҳбариятига ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш юклатилсин;

идоравий академик лицейларга ўқувчиларда ички ишлар органлари фаолияти тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида, Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиёт ходимлари ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этган ҳолда, ҳар томонлама кўмаклашсин;

янги мутахассисликлар жорий этилгани ва таълим муддати қисқарганини инобатга олган ҳолда, 2017 йил 1 ноябргача Академияда кадрларни тайёрлаш бўйича янгиланган давлат таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тест синовлари бекор қилиниши ва идоравий академик лицейларда номзодларни мақсадли тайёрлаш тизими жорий этилишини инобатга олган ҳолда, Академияга, шу жумладан сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш тартиби ва ўқишга қабул қилиш қоидаларини тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарорининг лойиҳасини киритсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, икки ой муддатда молиялаштирилишининг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда Академияда ситуацион полигон қуриш ҳамда Моделлаштириш ва симуляция маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органлари ходимларини масофадан, шу жумладан конференция алоқани қўллаган ҳолда, ўқитиш тизимини жорий этилишини таъминласин.


13. Қуйидаги раҳбарларга:

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг раҳбарлари - ички ишлар органлари ходимларини сифатли ва тўлақонли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;

ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари - идоравий академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиш, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўқишга номзодларнинг холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.


14. Белгилаб қўйилсинки:

Академияга тўлов-контракт асосида амалга ошириладиган ўқитишнинг маблағлари, унинг бюджетдан ташқари Жамғармасига жамланади, уларнинг камида 70 фоизи ўқув ва моддий-техник базани ривожлантиришга, 30 фоиздан ошмаган қисми эса ишда юқори натижаларга эришган профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимларни пул таъминотининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;

Олмалиқ, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув марказларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳозлаш - Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, Фарғона ва Даштобод шаҳарларида эса Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


15. Ички ишлар вазирлиги:

Академияда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб янги киритилган мутахассисликлар бўйича ўқитишни таъминласин;

бир ойлик муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ равишда Академия ҳамда идоравий академик лицейларнинг уставларини, ўқув марказлари тўғрисидаги низомини, шунингдек уларнинг штат жадвалини ва моддий-техник жиҳозланиш нормативларини тасдиқласин;

2017 йил 20 сентябргача Академиянинг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тасдиқлансин, бунда масофадан ўқитиш шакллари қўлланиши ва сайёр ўқув машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилсин;

уч ой муддатда идоравий академик лицейлар ўқувчилари учун кийим намуналари, шунингдек ушбу таълим муассасаларининг ўзига хослигини акс эттирувчи рамзий белгиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ички ишлар органларининг, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда муаммоларни илмий тадқиқ қилишни ташкил этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин, бунда ўз тадқиқотларининг натижаларини амалиётга самарали жорий этган изланувчиларнинг рағбатлантирилиши назарда тутилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг Ички ишлар вазирлигига топширилишини ҳисобга олган ҳолда, харажатлар сметасига тегишли ўзгартишлар киритсин;

идоравий академик лицейларда ўқув-тарбия жараёнининг янада юқори ташкилий ва касбий даражада амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, уларнинг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилсин.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3216-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

академик лицейларига айлантириладиган академик

лицей ва касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўзгартириладиган академик лицей

ва касб-ҳунар коллежларининг номи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги академик лицейларининг номи


1.

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли Нукус академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи


2.

Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи


3.

Бухоро давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро академик лицейи


4.

Жиззах педагогик институти қошидаги 2-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи


5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 2-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейи


6.

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейи


7.

Наманган давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи


8.

Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи


9.

Гулистон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё академик лицейи


10.

Термиз давлат университети қошидаги 5-сонли Жарқўрғон академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейи


11.

Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Учтепа академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи


12.

Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейи


13.

Фарғона политехника институти қошидаги 3-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицейи


14.

Урганч давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицейи


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 844-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 8-сон, 467-модда






















































Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск