Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 й. 633-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2017 й.

N 633



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ МАДАНИЙ

МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади):

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси негизида Андижон вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси ҳамда Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси;

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси негизида Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси ва Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Бош бошқарманинг Андижон вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси ҳамда Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекциясининг ўзига тегишли қисми юзасидан;

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақавий давлат инспекциялари - Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекциясининг ўзига тегишли қисми юзасидан барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Андижон ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тегишлича Бош бошқарманинг Андижон ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақавий давлат инспекцияларини жойлаштириш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бино ёки хоналарни ажратиш, ушбу минтақавий давлат инспекцияларининг моддий-техника базасини яратиш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаев ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 августдаги

633-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий

ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш

ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш

юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорига

киритилаётган  ўзгартиришлар


1. 1-иловада:


а) биринчи хатбошидаги "Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Бош вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) бешинчи хатбошидаги "Туляганов Ш.А. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари" сўзлари "Қудратов Л.Ш. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ















Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги





























































Маҳобатли ёдгорликлар экспертизаси бўйича бадиий кенгаш



Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси



Реставрация ва муҳофаза қилиш бўйича илмий методик кенгаш




















  



Минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари



"Мерос чашмаси"УК





"Меъмор марҳабо" УК



Махсус реставрация-тиклаш ташкилотлари

















Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича минтақалараро инспекция

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро инспекция


Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро инспекция


Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича минтақалараро инспекция













Қорақал-

поғистон Республикаси бўйича минтақавий инспекция

Андижон вилояти бўйича минтақавий инспекция


Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий инспекция


Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий инспекция


Хоразм вилояти бўйича минтақавий инспекция








".


3. 6-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Қуйидагилар Бош бошқарма инспекциялари ҳисобланади:

минтақалараро инспекциялар: Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича; Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича; Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича; Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича.

Минтақавий инспекциялар: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича; Андижон вилояти бўйича; Қашқадарё вилояти бўйича; Сурхондарё вилояти бўйича; Хоразм вилояти бўйича".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 862-модда







































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск