язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2017 й. 605-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2017 й.

N 605



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани

янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий

соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2020 йилларга гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида" 2015 йил 16 ноябрдаги 331-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 8 августдаги

605-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергияни тежовчи лампаларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 октябрдаги 299-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг 6-бандига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорининг 10-бандига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 25 ноябрдаги 343-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биогаз қурилмаларидан (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ) фойдаланувчи ташкилотларга, шунингдек биогаз қурилмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг 5-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорининг 10-банди татбиқ этилиши".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 817-модда