ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2017 й. 590-сон "Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2017 й.

N 590



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН ДАВЛАТ

МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳрида жойлашган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг негизида янги ишлаб чиқаришлар ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари ташкил қилиш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрида ўтказилган хатлов якунлари бўйича 44 та бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳрида жойлашган, тадбиркорлик субъектларига сотиш тавсия этиладиган ҳамда самарали фойдаланиш чоралари кўриладиган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарор иловасига киритилган давлат мулки объектларини баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин ва ўз вақтида сотилишини таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар - объектларни балансида сақловчилар, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарорнинг иловасига киритилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида тадбиркорлик субъектларига сотиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.


5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги мазкур қарор иловасида кўрсатилган бўш турган ва тадбиркорлик субъектларига сотишга тавсия этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминласин.


6. Белгилансинки, мазкур қарорнинг иловасига киритилган давлат мулки объектларининг янги мулкдорларга берилгунга қадар сақланиши учун уларнинг балансда сақловчилари масъул ҳисобланади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 813-модда

















































Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск