язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона тўловлари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2004 й. 4-сон "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2004 й.

N 4



БОЖ-ТАРИФ БИЛАН ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни такомиллаштириш, бож пошлиналарини унификация қилиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни янада замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизнинг рақобатга бардошли маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Импорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Улар 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йил 1 январгача "вақтинчалик сақлаш" божхона режими остида бўлган товарларни эркин муомалага чиқаришда 2004 йил 1 февралгача Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.

"Вақтинчалик сақлаш" режимидан эркин муомалага чиқариладиган барча товарларга 2004 йил 1 февралдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган импорт бож пошлиналари ставкалари қўлланади.


5. Идоралараро бож-тариф Кенгаши (Э.М.Ғаниев) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импорти таркиби ҳамда ҳажмларининг мутаносиблиги устидан доимий мониторингни таъминласин ва зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига ташқи савдо операцияларини тариф билан ва тарифсиз тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўришга доир таклифлар киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарори 2-бандининг биринчи хат боши, 3-банди ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 12-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 1, 1-модда.