ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 06.09.2017 й. ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.08.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.09.2017 й.

N ЎРҚ-442



СУРИШТИРУВ ИНСТИТУТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда), 148-моддасининг биринчи қисми диспозициясидаги "ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 25-модданинг учинчи қисми "айблов хулосаси ёки" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; бошқа терговчи ва суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир";


3) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Суриштирув


Жиноят ишлари бўйича суриштирув:

1) ички ишлар органлари;

2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;

3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари;

4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан олиб борилади";


4) қуйидаги таҳрирдаги 38-1-модда билан тўлдирилсин:


"38-1-модда. Суриштирувчининг ваколатлари


Суриштирувчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш ҳақида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш ҳақида ёзма топшириқлар беришга; бошқа суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Суриштирувчи суриштирувнинг йўналишига оид барча қарорларни мустақил равишда қабул қилади, бундан қонунда прокурор рухсатини олиш назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Суриштирувчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритиш тўғрисидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича суриштирув юритишни бошқа суриштирувчига топширади.

Суриштирувчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир";


5) 39-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"39-модда. Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг

ва унинг ўринбосарининг ваколатлари


Суриштирув бўлинмасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан суриштирувчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.

Суриштирув бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, суриштирувчига суриштирув юритиш, шахсни ишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида кўрсатмалар беришга, ишни бир суриштирувчидан иккинчи суриштирувчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча суриштирувчига топширишга, шунингдек суриштирувчи ваколатларидан фойдаланиб, суриштирув юритишда қатнашишга ва суриштирувни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.

Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари суриштирувчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.

Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 38-1-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди";


6) қуйидаги таҳрирдаги 39-1 ва 39-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"39-1-модда. Терговга қадар текширувни

амалга оширувчи органлар


Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

1) ички ишлар органлари;

2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари - уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;

3) миллий хавфсизлик хизмати органлари - қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича;

4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари - шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича;

5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари - ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;

6) чегарани қўриқлаш органлари - давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича;

7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;

8) давлат божхона хизмати органлари - божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича;

9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари - солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича;

10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари - вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича, шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича;

11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари - бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилади. Ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли.

Тезкор-қидирув фаолиятини ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.


39-2-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи

орган бошлиғининг ва унинг мансабдор

шахсининг ваколатлари


Ушбу Кодекснинг 39-1-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс зиммасига терговга қадар текширувни амалга оширишга доир вазифаларни юклатиш тартиби мазкур орган томонидан белгиланади.

Бошлиқнинг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган мансабдор шахс жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси зиммасига терговчи, суриштирувчи юритаётган иш бўйича айрим процессуал ҳаракатларни ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига, суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиш мажбурияти ҳам юклатилади.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси терговга қадар текширувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг, суриштирувчининг топшириғини бажараётганда, ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва қарорлар қабул қилади.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорлари мазкур орган бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Бошлиқнинг ёзма кўрсатмалари уларни бажаришни тўхтатмай туриб, ушбу кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақли бўлган унга бўйсунувчи мансабдор шахс учун мажбурийдир.

Прокурорнинг ёзма кўрсатмалари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ва унинг мансабдор шахси учун мажбурийдир. Улар прокурорнинг кўрсатмаларидан норози бўлган тақдирда, кўрсатмаларни бажаришни тўхтатмай туриб, юқори турувчи прокурорга уларнинг устидан шикоят қилишга ҳақлидир";


7) 46-модданинг:

биринчи қисмидаги "дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми "ҳозир бўлиши" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;


8) 53-модданинг биринчи қисми "ҳужжатлар билан" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 55-модданинг биринчи қисми "ҳаракатларида иштирок этиш" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 57-модданинг биринчи қисми "илтимос қилиш" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 59-модданинг биринчи қисми "рад қилиш" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) 76-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"76-модда. Судьянинг, прокурорнинг, терговчининг,

суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга

оширувчи орган мансабдор шахсининг ва суд мажлиси

котибининг ишда иштирок этишига монелик

қиладиган ҳолатлар";


биринчи қисми "терговчи, суриштирувчи" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "шу ишни юритишда" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) 79-модданинг 1-банди "терговчи, суриштирувчи" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 80-модда қуйидаги таҳрирдаги ўн учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушбу Кодекснинг 76, 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли ўзини ўзи рад этмаса, уни рад қилиш масаласи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ёки прокурор томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида қарор чиқарилади";


15) 82-модданинг биринчи хатбошиси "айблов хулосаси" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 108-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) бошқа суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини ишни юритиш учун қабул қилган суриштирувчи ёки терговчи қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса";


17) 135-модданинг биринчи қисми "аниқлаштириш мақсадида" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18) 136-модданинг:

биринчи қисмидаги "Суриштирув ёки" деган сўзлар "Терговга қадар текширув, суриштирув ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми "ҳолларда" деган сўздан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19) 137-модданинг тўртинчи қисми "лекин" деган сўздан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 139-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд теварак-атроф ва биноларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирадилар";

иккинчи қисми "бўлса" деган сўздан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


21) 140-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар";


22) 141-модданинг биринчи қисми "мувофиқ" деган сўздан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23) 148-1-модданинг биринчи қисми "тўғрисидаги илтимоснома" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24) 162-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси фақат ушбу Кодекснинг 224-моддасига асосан шахсни ушлаган тақдирда, унда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, уни шахсий тинтув қилишни ва олиб қўйишни амалга оширишга ҳам ҳақлидир. Бунда шахсий тинтув ва олиб қўйиш баённомаси ушбу Кодекснинг 163-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда тузилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг:

1-бандидаги "жамоат тартибини сақлашга доир бурчини бажараётган милиция ходими томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-бандидаги "милицияга" деган сўз "ички ишлар органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "суриштирувчи ёки терговчи томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25) 166-1-модданинг биринчи қисми "илтимоснома" деган сўздан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26) 168-модданинг биринчи қисмидаги "Дастлабки тергов давомида" деган сўзлар "Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 172-модданинг биринчи қисмидаги "Суриштирувчи" деган сўз "Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 174-модданинг тўртинчи қисмидаги "Суриштирувчи" деган сўз "Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 180-модданинг биринчи қисмидаги "тайинлаш тўғрисида" деган сўзлар "тайинлаш тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 182-модданинг биринчи қисмидаги "Суриштирувчи" деган сўз "Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 183-модданинг:

биринчи қисми "ўтказиладиган бўлса" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспертизани тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилган тақдирда, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради";

учинчи қисмидаги "экспертиза тайинлаган" деган сўзлар "экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) 187-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳоланади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича бир неча экспертиза ўтказилган ва экспертлар бир хил фикрга келмаган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд баъзи экспертларнинг хулосаларига қўшилиш ва бошқа экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслик тўғрисидаги ўз фикрини асослаб бериши лозим";


33) 187-2-модданинг биринчи қисми "Тафтиш" деган сўздан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


34) 187-7-модданинг:

иккинчи қисми "илтимосномасига кўра" деган сўзлардан кейин "суриштирувчининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "олинган ҳолда" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;


35) 187-11-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси "узайтириш тўғрисида" деган сўзлардан кейин "суриштирувчига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


36) 208-модданинг иккинчи қисми "айблов хулосасига" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


37) 213-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини ушбу Кодекснинг 221 ва 224-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўллашга хақлидир";


38) 218-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш тўғрисидаги кўрсатилган чоралар ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ҳам кўрилиши шарт";


39) 219-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган учун мажбурийдир. Бундай кўрсатмаларга эътирозлар юқори турувчи прокурорга ушбу Кодекснинг 36, 39 ва 39-2-моддаларида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин";


40) 222-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органининг, терговга қадар текширувни, суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи бошқа органнинг ходими, шунингдек муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир";


41) 223-модданинг матнидаги "милицияга" деган сўз "ички ишлар органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


42) 224-модданинг:

биринчи қисмидаги "милиция муассасасига" деган сўзлар "ички ишлар органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "милиция муассасасига" деган сўзлар "ички ишлар органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) 225-модданинг биринчи - тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушлаб турилган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг навбатчиси ёки бошқа ходими бошлиқнинг кўрсатмасига биноан ушлаб туриш баённомасини дарҳол тузиши ва унда қуйидагиларни акс эттириши лозим: кимнинг, ким томонидан, қачон, қандай ҳолатда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушланганлигини; ушланган шахс қандай жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлигини; ички ишлар органи бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга у қайси вақтда олиб келинганлигини. Баённомани ушлаб туришнинг асослилигини текшириш вазифаси топширилган ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ёки фуқаро, ушланган шахс ва холислар имзо чекиб тасдиқлайдилар.

Ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар бериши шарт.

Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши лозим.

Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда, ички ишлар органи бўлинмасининг бошлиғи ёки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга юборилади";


44) 226-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушлаб туриш муддати ушланган ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин";


45) 227-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим";


46) 228-модданинг биринчи қисмидаги "милиция муассасаси" деган сўзлар "ички ишлар органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


47) 238-модданинг матни "ҳал қилишда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


48) 240-модданинг:

биринчи қисмиҳтиёт чораси" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "прокурорнинг розилиги билан" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


49) 241-модданинг иккинчи қисмидаги "Дастлабки тергов" деган сўзлар "Суриштирув ёки дастлабки тергов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


50) 243-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунда назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ва суриштирув ёки дастлабки тергов давомида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланганда прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради";

бешинчи қисми "содир қилинган ёки" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;

еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи жумлалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлисида гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек суриштирувчи, терговчи иштирок этишга ҳақли. Зарур бўлган ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин";


51) 244-модданинг:

учинчи қисми "бундай шахслар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми "кўчириш тўғрисидаги" деган сўзлардан кейин "суриштирувчининг" деган сўз билан тўлдирилсин;

еттинчи қисми "кўчириш тўғрисидаги" деган сўзлардан кейин "суриштирувчининг ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


52) 247-модданинг:

учинчи қисми "содир этилган ёки" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми "Зарур ҳолларда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


53) 249-модданинг:

биринчи қисми "шахслар томонидан" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "қабул қилиш ҳақида" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "ва уни" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


54) 250-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат айбланувчининг ёки судланувчининг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш ҳақида берган ёзма мажбуриятидан иборатдир. Тилхат берувчи шахс бундан ташқари ўз зиммасига суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ижозатисиз ушбу аҳоли пунктидан чиқиб кетмаслик ва шу аҳоли пункти доирасида истиқомат жойини ўзгартирса, бу ҳақда уларни хабардор қилиш мажбуриятини олади";


55) 251-модданинг иккинчи қисми "Кафиллар сонини" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


56) 252-модданинг:

иккинчи қисми "Бу мажбурият" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

учинчи қисмиҳтиёт чорасини танлаган" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


57) 254-модданинг:

биринчи қисми "хизматга мажбур шахс" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим. Олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт";


58) 255-модданинг тўртинчи қисми "хабардор этган ҳолда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


59) 256-модданинг:

биринчи қисми "прокурор, терговчи" деган сўзлардан кейин "ва суриштирувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги "Терговчининг" деган сўз "Суриштирувчининг, терговчининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


60) 257-модданинг:

биринчи қисми "четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "Зарур бўлганда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


61) 259-модданинг матни "бу ҳақда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчини" деган сўз билан тўлдирилсин;


62) 266-модданинг:

биринчи қисми "прокурор, терговчи" деган сўзлардан кейин "ва суриштирувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги "Терговчининг" деган сўз "Суриштирувчининг ёки терговчининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


63) 267-модданинг:

биринчи қисми "жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "Зарур ҳолларда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисми "илтимоснома" деган сўздан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


64) 269-модданинг биринчи қисми "прокурор, терговчи" деган сўзлардан кейин "ва суриштирувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


65) 299-модда русча матнининг биринчи қисми "соответствующему" деган сўздан кейин "дознавателю" деган сўз билан тўлдирилсин;


66) 306-модданинг:

биринчи қисми "қарорда эса" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги "прокурор ёки терговчи" деган сўзлар "прокурор, терговчи ёки суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


67) 307-модданинг биринчи қисми "суд ажрим" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


68) 308-модданинг биринчи қисмидаги "Терговчининг" деган сўз "Суриштирувчининг, терговчининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


69) 309-модданинг матни "прокурор, терговчининг" деган сўзлардан кейин "ва суриштирувчининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


70) 312-модданинг иккинчи қисми "аризасига биноан" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


71) тўққизинчи бўлим қуйидаги мазмундаги 40-1-боб билан тўлдирилсин:


"40-1-боб. Ишни судга қадар юритишнинг умумий шартлари


320-1-модда. Ишни судга қадар юритишнинг шакллари


Ишни судга қадар юритиш жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган пайтдан бошланади ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини тергов қилишни ўз ичига олади.


320-2-модда. Терговга қадар текширув


Терговга қадар текширув жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.

Терговга қадар текширув мазкур Кодекснинг 39-1-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ушбу Кодекснинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.


320-3-модда. Жиноят ишини тергов қилиш


Жиноят ишини тергов қилиш суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида амалга оширилади.

Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи - еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

Суриштирув ушбу Кодекснинг 381-2-моддаси биринчи - учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади.

Тергови суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Кодекснинг 381-5-моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган қарорига кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин";


72) 321-модданинг матни "прокурор" деган сўздан кейин "ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


73) 322-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бевосита ўзи аниқлаши";


74) 328-модданинг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифани амалга ошираётганида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида";

2-бандидаги "терговчи" деган сўз "суриштирувчи, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


75) 329-модданинг:

биринчи қисмидаги "бевосита ёхуд суриштирув органлари ёрдамида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми "ушлаб туриш" деган сўзлардан кейин "ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги "суриштирувчи ёки терговчининг" деган сўзлар "суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


76) 330-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноятга оид маълумотлар олинган ёки бундай маълумотлар бевосита аниқланган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади";


77) 331-модданинг:

биринчи қисми "прокурор" деган сўздан кейин "шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборилади";


78) 333-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 - 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этишга, агар ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масала қўйилаётган шахс ёки вафот этган шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар дарҳол прокурорга юборилади".


79) 334-модданинг биринчи қисмидаги "суриштирувчи" деган сўзлар "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


80) 336-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин:

1) прокурор ишни ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларига мувофиқ дастлабки тергов ёки суриштирув органига юборади ёхуд ўзи дастлабки тергов ёки суриштирув юритишга киришади;

2) терговчи дастлабки терговни юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа дастлабки тергов органига ёки ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра суриштирув органига юборади;

3) суриштирувчи суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа суриштирув органига ёки ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига юборади;

4) терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов ёки суриштирув органига ўтказиш учун дарҳол прокурорга юборади. Жиноят ишининг тергови терговга қадар текширувни амалга оширган органнинг суриштирувига ёки дастлабки терговига тегишли бўлган тақдирда, жиноят иши прокурорни дарҳол хабардор қилган ҳолда суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун қабул қилиниши мумкин".


81) 337-модданинг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга";

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир";


82) 338-модданинг:

биринчи қисмидаги "Суриштирувчи ёки суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг" деган сўзлар "Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


83) 42-боб чиқариб ташлансин;


84) 345-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг иккинчи - еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт.

Жиноят кодексининг 97-103-1, 108, 116, 141-149, 175, 180-181-1-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 186-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 192-1-192-11, 205-212, 215, 218-221, 230, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 233-236, 241-1-242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 279-302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи - бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида,127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи қисмида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135, 137-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164-166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 186-1-моддасида, 186-2-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193-204-моддаларида, 213-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 214-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 216, 217, 222-моддаларида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 243-245, 247-250-моддаларида, 250-1-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 251-255-1-моддаларида, 255-2-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 256-258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 263-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 176, 178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2, 259-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 237-241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.

Агар терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.

Агар терговни олиб боришда суриштирув органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 381-2-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 381-2-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича суриштирувни амалга ошириш прокурор томонидан суриштирувчига топширилади.

Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:

1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;

2) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;

3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;

4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;

5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда";


85) 348-1-модданинг учинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 245, 341 ва 351-моддаларида белгиланган тартибда ҳисобланади" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 245, 351 ва 381-7-моддаларида белгиланган тартибда ҳисобланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


86) 355-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга тергов ҳаракатларини ёки тезкор-қидирув тадбирларини олиб бориш тўғрисида топшириқлар ва кўрсатмалар беради, шунингдек улардан терговчилар бажараётган тергов ҳаракатларини ўтказишда ёрдам беришни талаб қилади, ўз топшириқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат қилиб боради";


87) 367-модданинг иккинчи қисмидаги "суриштирув органи" деган сўзлар "тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


88) қуйидаги мазмундаги 46-1-боб билан тўлдирилсин:


"46-1-боб. Суриштирувнинг умумий шартлари


381-1-модда. Суриштирувни амалга оширишга

ваколатли бўлган мансабдор шахслар


Суриштирувни ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган органларнинг суриштирувчилари амалга оширади.

Суриштирувни ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда прокурорлар ва терговчилар ҳам амалга ошириши мумкин.


381-2-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги


Суриштирув қуйидагиларнинг суриштирувчилари томонидан олиб борилади:

1) ички ишлар органларининг - Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддаси биринчи қисмида, 111, 112-моддаларида, 113-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 115-моддасида, 117-моддаси биринчи қисмида, 120-моддасида, 121-моддаси биринчи қисмида, 125, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи қисмида, 129-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 132-моддасида, 133-моддаси биринчи қисмида, 136-моддасида, 138-моддаси биринчи қисмида, 139, 140-моддаларида, 168-моддаси биринчи қисмида, 169-моддаси биринчи қисмида, 170-моддасида, 171-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 172-моддасида, 173-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 185-185-1-моддаларида, 186-2-моддаси биринчи қисмида, 213-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 214-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 224-моддасида, 225-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 226-моддаси биринчи қисмида, 227-моддасида, 228-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 228-1-229-3-моддаларида, 250-1-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 255-2-моддаси биринчи қисмида, 259-моддаси биринчи қисмида, 260-моддаси биринчи қисмида, 261-моддасида, 262-моддаси биринчи қисмида, 263-1-моддаси биринчи қисмида, 266-моддаси биринчи қисмида, 268-моддаси биринчи қисмида, 269-моддаси биринчи қисмида, 270-моддаси биринчи қисмида, 274-моддаси биринчи қисмида, 276-моддаси биринчи қисмида, 277-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 278-1-278-6-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;

2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари - Жиноят кодексининг 122, 123, 185-2-моддаларида, 232-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;

3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари - Жиноят кодексининг 177, 179, 183-моддаларида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 184-1-моддасида, 186-моддаси биринчи қисмида, 189-192-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;

4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари - Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 130-1-моддасида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 244-3-моддасида, 250-1-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ бўлган жиноятларга доир ишлар бўйича.

Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 130-1-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 167-моддаси биринчи қисмида, 244-3-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 237-моддаси биринчи қисмида, 238-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 239, 240-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.

Агар суриштирувни олиб боришда бошқа суриштирув органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган суриштирув органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан суриштирувни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.

Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлган янги жиноят аниқланса, прокурорнинг розилиги билан жиноят иши ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига ўтказилади.

Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 345-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 345-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш прокурор томонидан дастлабки тергов органига топширилади.

Турли суриштирув органларига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор суриштирувни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят иши бўйича узоқроқ муддат давомида суриштирув олиб бораётган органга топширади.

Суриштирув органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари бошқа дастлабки тергов органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари билан битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговга тегишлилик қоидалари бўйича дастлабки тергов органига топширади.

Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) суриштирув органининг суриштирувчисига тегишли бўлади.

Суриштирув, агар иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ҳам ўтказилиши мумкин.

Юқори турувчи прокурор ёки юқори турувчи суриштирув бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан суриштирув ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши мумкин.


381-3-модда. Суриштирувни амалга оширишда жиноят-процессуал

қонун ҳужжатлари нормаларининг қўлланилиши


Суриштирув мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда ушбу Кодекс билан белгиланган умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


381-4-модда. Суриштирувчининг топшириқларини бажариш


Ҳар бир суриштирувчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа суриштирувчига топширишга ҳақлидир.

Суриштирувчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Топшириқни бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган суриштирувчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради.


381-5-модда. Жиноят ишини ўтказиш


Жиноят ишини бир суриштирув органи доирасида бир суриштирувчидан бошқа суриштирувчига ўтказиш шу суриштирув органининг раҳбари ёки суриштирув бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Ишни бир суриштирув бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори суриштирув органи раҳбари ёки юқори суриштирув бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади.

Ишни бир суриштирув органидан бошқа суриштирув органига ўтказиш прокурор розилиги билан амалга оширилади.

Терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида прокурор қуйидаги ҳолатларда ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида жиноят ишини дастлабки тергов шаклида тергов қилиш учун дастлабки тергов органига ўтказиши ёки ўз иш юритувига олиши мумкин:

1) ишда айбланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш учун дастлабки тергов органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларни жалб қилган ҳолда қўшимча тергов ва процессуал чораларни қўллаш зарур бўлганда;

2) ушбу Кодекснинг 345-моддаси ўн биринчи қисми 1-5-бандларида назарда тутилганда.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича жиноят ишини ўтказиш ҳақида прокурор асослантирилган қарор чиқаради.


381-6-модда. Суриштирувнинг бошланиши


Суриштирувчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти суриштирувчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг суриштирувни бошлайди.


381-7-модда. Суриштирув юритиш муддати


Суриштирув жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.

Жиноят ишлари бирлаштирилаётганда улар бўйича иш юритиш муддати узоқроқ муддат давомида тергов қилинган жиноят иши бўйича белгиланади. Бунда қолган жиноят ишлари бўйича иш юритиш муддати узоқроқ тергов қилинган ишнинг муддати билан қамраб олинади ва қўшимча равишда ҳисобга олинмайди.

Алоҳида иш юритувига ажратилган жиноят иши бўйича суриштирув муддати, агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.

Қолган ҳолларда муддат бу жиноят иши қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувига ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади.

Иш айблов далолатномаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни суриштирув тамомланган ҳисобланади.

Суриштирув муддатига қуйидагилар кирмайди:

1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;

2) суриштирув тўхтатиб турилган вақт;

3) қўшимча суриштирув ўтказиш учун прокурор томонидан қайтарилган иш суриштирувчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт.

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган суриштирув муддати прокурор томонидан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.

Иш қўшимча суриштирув ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча суриштирув муддати мазкур ишни суриштирувчи қабул қилган пайтдан эътиборан ўн кун доирасида белгиланади.


381-8-модда. Суриштирувнинг суриштирувчилар гуруҳи

томонидан амалга оширилиши ҳамда тергов ҳаракатларининг

бир неча суриштирувчилар томонидан бажарилиши


Жиноят иши кўп меҳнат талаб этса, жуда мураккаб ёки ўта долзарб бўлса, прокурор ёки суриштирув бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича суриштирув ишларини юритишни доимий ёки махсус тузилган суриштирувчилар гуруҳига топшириши мумкин.

Суриштирувчилар гуруҳини тузиш тартиби, гуруҳ раҳбари ва аъзоларининг ваколатлари, шунингдек тергов ҳаракатларининг бир неча суриштирувчилар томонидан бажарилиши тартиби ушбу Кодекснинг 354-357-моддаларида белгиланган терговчилар гуруҳини тузиш, гуруҳ раҳбарининг ва гуруҳ аъзолари бўлган терговчиларнинг ваколатлари, шунингдек тергов ҳаракатларини бир неча терговчилар томонидан бажариш тартиби билан бир хил белгиланади.


381-9-модда. Суриштирувни тўхтатиш


Суриштирув суриштирувчининг қарори билан ушбу Кодекснинг 364-371-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўхтатилади.

Шу билан бирга суриштирувчи томонидан фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилиниши мумкин.

Агар суриштирув ушбу Кодекснинг 364-моддаси 1-бандида белгиланган асосларга кўра тўхтатилган бўлса, суриштирувчи тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар орқали ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.


381-10-модда. Суриштирувни тамомлаш турлари


Суриштирув жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов далолатномаси, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади.


381-11-модда. Жиноят ишини тугатиш


Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.

Суриштирувчининг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори ушбу Кодекснинг 374-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади.

Суриштирувчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилларига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсга нисбатан иш тугатилганда суриштирувчи бу ҳақда етти кунлик муддат ичида ёзма тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.


381-12-модда. Айблов далолатномаси


Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб топса, айблов далолатномаси тузади.

Айблов далолатномаси соддалаштирилган шаклда тузилади ва суриштирувда аниқланган ҳолатлар, айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, эълон қилинган айбловнинг мазмуни, шунингдек суриштирув давомида аниқланган ва ушбу жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Айблов далолатномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.

Айблов далолатномасига суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг яшаш жойи кўрсатилган рўйхати, шунингдек гумон қилинувчи ва айбланувчига нисбатан қанча вақт қамоққа олиш ёки уй қамоғи тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, ашёвий далиллар, ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар бўйича қисми ижросини таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарур бўлган ҳолларда, ушбу Кодекснинг 380-моддаси учинчи қисмига мувофиқ мазкур шахсларнинг тегишли рўйхати тузилади ва судга тақдим этилади.


381-13-модда. Жиноят иши тамомланганидан кейин ундаги

материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш


Айблов далолатномаси тузилганидан сўнг суриштирувчи айбланувчи ва ҳимоячига суриштирув тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тикилган ҳамда рақамланган кўринишда, ҳужжатларнинг ҳар бир жилдини рўйхати билан тақдим этади.

Башарти иш тугатилган бўлса, суриштирувчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини, ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.

Суриштирувчи суриштирув тамомланганлиги ва иш айблов далолатномаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг суриштирувчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади.

Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади.

Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, суриштирувчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади.

Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно. Суриштирувчи айблов далолатномаси ва ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади.

Иш билан танишиб чиққанидан кейинги оғзаки илтимосларни суриштирувчи баённомага киритади. Процесс иштирокчиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади.


381-14-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби


Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин суриштирувчи улардан қўшимча суриштирув ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди.

Тарафларнинг аризасига биноан уларга илтимосномалар тайёрлаш ва тақдим қилиш учун икки сутка доирасида вақт берилиши мумкин. Суриштирувчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илтимоснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради.

Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин.


381-15-модда. Жиноят иши билан қайта таништириш


Суриштирувчи илтимос қондирилганидан кейин, у ким томонидан ва кимларнинг манфаатлари йўлида билдирилган бўлишидан қатъи назар, зарур ҳолларда баён қилинган тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказгандан ҳамда айблов далолатномасини қайта тузгандан сўнг, айбланувчи, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига айблов далолатномаси ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан яна танишиб чиқиш имкониятини беради.


381-16-модда. Жиноят ишининг прокурорга юборилиши


Айблов далолатномаси суриштирувчи томонидан имзоланади ва суриштирув бўлинмаси бошлиғи билан келишилганидан сўнг, жиноят иши дарҳол прокурорга юборилади.


381-17-модда. Суриштирувчининг ҳаракатлари

ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш


Суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар суриштирув бўлинмаси бошлиғига ёки ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади";


89) 47-бобнинг номи "Суриштирув ва дастлабки тергов органлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


90) 382-модда:

учинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси "тергов органларидан" деган сўзлардан кейин "ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошиси "суриштирувчилар ва терговчиларнинг" деган сўзлардан кейин "шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш ҳақидаги қарорлар, суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримини ижро этишни, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради";

ўн иккинчи хатбошиси "дастлабки тергов" деган сўзлардан кейин "ва суриштирув" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноят ишини прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса, бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади";

ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади; қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирувчининг ишни тугатишига розилик беради; айблов хулосаси, айблов далолатномаси ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади";

тўртинчи қисми "тергов органларига" деган сўзлардан кейин "ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


91) 383-модданинг матни "айблов хулосаси" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномасини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


92) 384-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"384-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси

билан келган жиноят иши юзасидан прокурор

ҳал этиши лозим бўлган масалалар


Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси ёки суриштирувчидан айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва:

1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини;

2) қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлигини;

3) айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини;

4) жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини;

5) айбловни ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлигини;

6) айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини;

7) терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинганлигини;

8) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини;

9) фуқаровий даъвони ва бошқа мулкий ундиришларни таъминлаш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;

10) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;

11) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини;

12) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини;

13) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 381-12-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини;

14) суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт";


93) 385-модданинг:

номи "айблов хулосаси" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини кўпи билан беш суткада кўриб чиқиши ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши шарт:

1) ишни судга юбориш учун асослар мавжуд деб топиб, айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;

2) ўз қарори билан айблов мазмунидан айрим бандларни чиқариб ташлаш, енгилроқ жиноятни назарда тутувчи қонунни қўллаш ва шу ўзгартиришлар билан айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;

3) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни ўз кўрсатмалари билан суриштирувчи ёки терговчига қайтариш;

4) суриштирув ўтказилган жиноят ишини терговга тегишлилик қоидалари бузилганлиги аниқланган ёки ушбу Кодекснинг 381-5-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда дастлабки тергов органига ўтказиш;

5) ишни юритишни тўхтатиш;

6) ишни тугатиш;

7) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш";


94) 386-модданинг матни "Айблов хулосаси" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


95) 387-модданинг матни "Дастлабки терговда" деган сўзлардан кейин "ёки суриштирувда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


96) 388-модда:

биринчи қисми "айблов хулосасини" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномасини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юборади, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхати бундан мустасно, башарти айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд иловага ўзгартишлар киритилган бўлса, уларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади";


97) 391-модданинг иккинчи қисми "дастлабки тергов" деган сўзлардан кейин "ёки суриштирув" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


98) 392-модданинг биринчи қисми "дастлабки тергов" деган сўзлардан кейин "ёки суриштирув" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


99) 395-модда биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси "хулосаси билан ёки" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) дастлабки тергов ёки суриштирувнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида";


100) 396-модданинг 7-банди "айблов хулосаси" деган сўзлардан кейин "ёки айблов далолатномаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


101) 398-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья суриштирув ёки дастлабки тергов юритилганда жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарар қопланишини таъминлаш чоралари кўрилмаганлигини ва бундай чоралар бевосита суд томонидан кўрилиши мумкин эмаслигини аниқласа, суриштирувчи ёки терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди";


102) 400-модданинг матни "кўриш учун" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


103) 402-модданинг матни "башарти улар" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


104) қуйидаги мазмундаги 405-1-модда билан тўлдирилсин:


"405-1-модда. Айблов далолатномаси билан келган жиноят

ишини судда муҳокама қилиш муддатлари


Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.

Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилиши мумкин";


105) 415-модданинг иккинчи қисми "Суд" деган сўздан кейин "суриштирувда" деган сўз билан тўлдирилсин;


106) 415-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"415-1-модда. Суриштирувнинг, дастлабки терговнинг тўлиқ

эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг

жиддий бузилишларини бартараф этиш


Суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади.

Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади";


107) 416-модданинг:

бешинчи қисми "унинг ижросини" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисми "тақдим этади" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи қисми "қўшимча далиллар ва" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


108) 417-модданинг:

иккинчи қисми "иш бўйича" деган сўзлардан кейин "айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ажримини ижро этиш натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга янгидан тузилган айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд уларга қўшимчани тақдим этади ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади";

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимчалар тақдим этилганда, суд судланувчига, унинг ҳимоячисига прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва далолатнома ёки хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди";


109) 420-1-модданинг учинчи қисмидаги "Кодекснинг 405-моддаси" деган сўзлар "Кодекснинг 405 ва 405-1-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


110) 434-модданинг иккинчи қисми "айблов хулосасининг" деган сўзлардан кейин "ва айблов далолатномасининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


111) 439-модданинг матни "қўйилган айбловни" деган сўзлардан кейин "ёхуд айблов далолатномасида баён этилган айбловнинг мазмунини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


112) 442-модданинг еттинчи қисми "айблов хулосасига" деган сўзлардан кейин "ва айблов далолатномасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


113) 446-модданинг иккинчи қисмидаги "дастлабки терговда" деган сўзлар "судгача иш юритиш босқичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


114) 447-модданинг иккинчи қисмидаги "суриштирув органининг бошлиғи" деган сўзлар "суриштирувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;


115) 481-модданинг иккинчи қисми "тергов ҳаракатлари ўтказишни" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


116) 485-модданинг:

номидаги "Терговнинг" деган сўз "Суриштирув ёки терговнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банди "текширилмаган бўлса" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;


117) 487-модда иккинчи қисмининг:

4-бандидаги "дастлабки тергов" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-банди "бўла туриб" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;


118) 524-модданинг тўртинчи қисми "ёхуд буни терговчига" деган сўзлардан кейин "ёки суриштирувчига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


119) 548-модданинг биринчи хатбошисидаги "Дастлабки тергов" деган сўзлар "Суриштирув, дастлабки тергов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


120) 553-модданинг иккинчи қисми "Сўроқ қилиш чоғида" деган сўзлардан кейин "суриштирувчининг" деган сўз билан тўлдирилсин;


121) 554-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши мумкин. У суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги ҳақида ўз фикрларини ёзма равишда беришга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар суриштирувчи, терговчи томонидан педагог ёки психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади";


122) 556-модданинг:

биринчи қисми "вояга етмаганнинг" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги "Терговчи" деган сўз "Суриштирувчи, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


123) 557-модданинг матни "яшаш жойида қолдириб бўлмаса, у" деган сўзлардан кейин "суриштирувчининг" деган сўз билан тўлдирилсин;


124) 559-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"559-модда. Суриштирувни, дастлабки терговни тамомлаш ва вояга

етмаган шахсни иш материаллари билан таништириш


Вояга етмаган айбланувчига суриштирув, дастлабки тергов тамомланганлиги эълон қилиниб, унга иш материаллари кўрсатилаётганда унинг қонуний вакили иштирок этишга ҳақли. Суриштирувчи, терговчи қонуний вакилга айбланувчини иш материаллари билан таништириш вақти ва жойи тўғрисида хабар бериши керак.

Суриштирувчи, терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шаклланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган иш материалларини танишиш учун кўрсатмаслик тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир";


125) 564-модданинг биринчи қисми "комиссияда кўришга топширишда" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;


126) 566-модданинг иккинчи қисми 3-бандидаги "мазкур шахснинг" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;


127) 567-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирувчи, терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувни, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди";


128) 570-модданинг:

биринчи қисми "иштирок эта олса" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахс: унга қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик учун айб қўйилаётганини билишга; кўрсатув беришга; далиллар тақдим қилишга; илтимослар қилишга; суриштирув ёки дастлабки тергов тамомланганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқишга; ҳимоячига эга бўлишга; суд муҳокамасида қатнашишга; рад қилишга; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақлидир";

учинчи қисмидаги "Терговчи" деган сўз "Суриштирувчи, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


129) 571-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат сўраш. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳимоячининг илтимосномасини, башарти асослар бўлса, қондиради ва экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримга тегишли қўшимчалар ва ўзгартишлар киритади";


130) 572-модданинг:

биринчи қисмидаги "Терговчи" деган сўз "Суриштирувчи, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Терговчи" деган сўз "Суриштирувчи, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми "шунингдек" деган сўздан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


131) 573-модданинг:

биринчи қисми "тўғрисидаги ишни" деган сўзлардан кейин "суриштирувчи" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг 2-банди "ишни" деган сўздан кейин "суриштирувчига" деган сўз билан тўлдирилсин;


132) 585-модданинг еттинчи қисми "умумий қоидалар бўйича" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


133) 586-модда тўртинчи қисмининг 1-банди "умумий қоидалар бўйича" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


134) 590-модданинг:

биринчи қисми "жиноят содир қилинган ёхуд" деган сўзлардан кейин "суриштирув" деган сўз билан тўлдирилсин;

ўн биринчи қисми "терговга қадар текширув ўтказиш ёки" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


135) 591-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув ёки суриштирув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги";


136) 592-модданинг биринчи қисмидаги "суриштирув органи" деган сўзлар "суриштирувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;


137) 595-модданинг биринчи қисмидаги "суриштирув органи" деган сўзлар "суриштирувчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 335-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги "43-бобида" деган сўзлар "43 ва 46-1-бобларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокуратура органлари ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тоифасига кирмайдиган суриштирув ва дастлабки тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан суриштирувчининг, терговчининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи асосида ўтказилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳуқумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ҳамда мазкур Қонун кучга киргандан сўнг аниқланган (рўйхатга олинган) жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар бўйича материаллар ва жиноят ишларига татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти              Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 7 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 943-модда





















































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск