язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2004 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2004 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 январдаги

9-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:

а) 1.1-банддаги "газ билан таъминловчилар ва газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ узатиш ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2.1-бандда:

тўртинчи хат бошидаги "газ билан таъминловчи" сўзлари "газ узатувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

олтинчи хат бошидаги "газ тақсимловчи ташкилот" ва "аҳолига" сўзлари тегишли равишда "ҳудудий газ таъминоти корхонаси" ва "истеъмолчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3.1-банднинг иккинчи хат бошидаги "Макроиқтисодиёт ва статистика" сўзлари "Иқтисодиёт" сўзи билан алмаштирилсин;

г) 3.2-банддаги "газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 3.4-банднинг тўртинчи хат бошидаги "Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 4.3-банднинг охирги хат бошидаги "Бошкоммунгаз" бошқармасининг газ сотувчи ташкилотларига" сўзлари "ҳудудий газ таъминоти корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 4.5-банддаги "газ билан таъминловчи" сўзлари "газ узатиш ташкилоти билан келишган ҳолда ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 4.7-банддаги "газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 4.8-банднинг биринчи хат бошидаги "Газ тақсимловчи ташкилотлар", "Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг", "газ билан таъминловчи ва газ сотувчи" сўзлари тегишли равишда "ҳудудий газ таъминоти корхоналари", "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг", "газ узатиш ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

н) 4.10-банддаги "Газ билан таъминловчи ташкилот" сўзлари "Ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 4.11-бандда:

биринчи хат бошидаги "газ билан таъминловчилар, газ тақсимловчилар ва газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат бошидаги "газ сотувчи ташкилот" сўзлари "ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 4.13-бандда:

биринчи хат бошидаги "Газ билан таъминловчи ташкилот" сўзлари "Ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат бошидаги "газ билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

р) 4.14-банддаги "газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

с) 4.15-банддаги "газ билан таъминловчи, газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

т) 5.2-банддаги "(газ билан таъминловчи ташкилот) томонидан газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилотларга" ва "(газ билан таъминловчи ташкилот)" сўзлари тегишли равишда "(газ узатиш ташкилоти) томонидан ҳудудий газ таъминоти корхонасига" ва "(газ узатиш ташкилоти)" сўзлари билан алмаштирилсин;

у) 5.3-банддаги "газ сотувчи ташкилот" сўзлари "ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ф) 6-бўлим номидаги "газ тақсимлаш, газ билан таъминлаш ва газ сотувчи ташкилотлар" сўзлари "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

х) 6.2-банднинг биринчи хат бошидаги "Газ етказиб берувчи:" сўзлари "Газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари:" сўзлари билан алмаштирилсин;

ц) 6.4-банддаги "газ билан таъминловчи" сўзлари "газ узатувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

ч) 6.5 ва 6.6-бандлардаги "газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилот" сўзлари "газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ш) 6.7-банддаги "Газ сотувчи ва газ тақсимловчи ташкилот" ва "газ билан таъминловчи ташкилот" сўзлари тегишли равишда "Ҳудудий газ таъминоти корхонаси" ва "Газ узатиш ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

ў) 7.1-банддаги "газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилот" сўзлари "газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 8-бандининг учинчи хат боши ва ушбу қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) 8-бандининг тўртинчи хат бошидаги "Бошкоммунгаз" корхонаси корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 15-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 1, 3-модда.