язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қимматли қоғозлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2004 й. 11-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини чиқариш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2004 й.

N 11



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

ЎРТА МУДДАТЛИ ҒАЗНА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат қимматли қоғозлар бозорини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, давлат бюджети дефицитини инфляциясиз қоплаш манбаларини кўпайтириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш ресурларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2004 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини чиқаришга рухсат этилсин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасининг давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятлари давлат қимматли қоғозлари ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида қонун ҳужжатларига мувофиқ муомалада бўлади;

давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятлари тижорат банклари ва юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ўртасида жойлаштирилади;

давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятлари эмиссияси белгилаб қўйилган даромад фоизига эга бўлган, бир йилдан беш йилгача муомалада бўладиган муддат билан алоҳида-алоҳида чиқарилган ҳолда амалга оширилади;

давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини жойлаштиришдан олинган маблағлар республика бюджетига тушади;

чиқарилган давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини жойлаштириш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда, молия бозори конъюнктурасига ва бюджет эҳтиёжларига қараб ҳар қайси чиқарилиш ҳажмини, тўловлар даврини ва даромад фоизини белгилаш;

иккиламчи бозорда давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини сотиб олиш операцияларини, шунингдек уларни муддатидан олдин тўлаш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг давлат ўрта муддатли пул мажбуриятларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларни тўлаш тартиби бўйича ушбу қарордан келиб чиқадиган норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 16-модда.