ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирлигининг 121-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-40-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-32-сон "Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 29.08.2017 й. 2771-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2017 й.

N 2771-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2017 й.

N 121


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.08.2017 й.

N 2017-40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.08.2017 й.

N 01-02/8-32


ҚАРОРИ



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

       





Қарорга

ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"UzASBO" ДМ - бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.".


2. 31-банддаги "ёки нотўғри" деган сўзлар ", шу жумладан нотўғри" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини ҳисобга олишда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 57-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтаришда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.".


4. Қуйидаги мазмундаги 33-1 - 33-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"33-1. Муайян маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудидаги давлат солиқ хизмати органида ҳисоби юритилаётган солиқ мажбурияти бўйича ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудидаги давлат солиқ хизмати органида ҳисоби юритилаётган солиқ мажбуриятини бажариш ҳисобига ҳисобга олиш мумкин эмас.

33-2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56 ва 57-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулоса тайёрлайди ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборади.

Электрон хулосада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

хулоса рақами;

хулоса тақдим этувчи давлат солиқ хизмати органининг номи;

тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.О., СТИР;

ортиқча тўланган солиқ ёки тўлов тури;

суммаси;

тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;

даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;

олувчининг банк реквизитлари;

электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.

33-3. Давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимидан "ЎРМВ" АТга электрон юборилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон тарзда хулоса тегишли туман (шаҳар) молия бўлими томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосада кўрсатилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олишга эътирозлари бўлмаганида "ЎРМВ" АТда хулосани тасдиқлайди, эътирозлар бўлганида эса, сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради.

Зарур ҳолларда, тегишли туман (шаҳар) молия бўлими давлат солиқ хизмати органидан қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулосани мақсадга мувофиқлигини текшириш учун:

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ортиқча тўлаган юридик шахс ва давлат солиқ хизмати органи ўртасида энг сўнгги санага тузилган ўзаро солиштирма далолатномалар шаклидаги электрон маълумотларни;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ортиқча тўлаган жисмоний шахс бўйича давлат солиқ органи хизматининг мазкур шахснинг солиқ қарзи ҳолати тўғрисидаги электрон маълумотномаларини талаб қилиб олишлари мумкин.

33-4. Туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан "ЎРМВ" АТда тасдиқланган хулосалар тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан хулосада кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун бир иш куни муддатида ижрога қабул қилинади.".


5. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Солиқлардан ташқари ортиқча тўланган суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш тўловчининг қайтариш ёки ҳисобга олиш реквизитлари тўлиқ кўрсатилган аризаси ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органнинг ушбу Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги хулосасига асосан мазкур ваколатли орган томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасига хулоса тақдим қилиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда "UzASBO" ДМга уланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш учун хулосани электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда электрон равишда тегишли ғазначилик бўлинмасига юборишлари мумкин.

Электрон хулосада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

хулоса рақами;

хулоса тақдим этувчи орган номи;

тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР рақами ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.О., СТИР рақами;

ортиқча тўланган тўлов номи;

суммаси;

тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;

даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;

олувчининг банк реквизитлари;

электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.".


6. Қуйидаги мазмундаги 34-1 - 34-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"34-1. Солиқ бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар бўйича маблағларни бошқа тўлов турига ҳисобга олиш (ўтказиш) фақат солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли орган томонидан ундириладиган тўловлар ўртасидагина амалга оширилиши мумкин.

34-2. Маъмурий ва иқтисодий судларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш бўйича суд қарори (ажрими, буйруғи) мавжуд бўлганда тегишли ғазначилик бўлинмаларига ваколатли орган томонидан хулоса ўрнига суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинади.

34-3. Тегишли ғазначилик бўлинмалари мазкур Йўриқноманинг 34, 34-1 ва 34-2-бандларига мувофиқ хулоса ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинганидан сўнг бир иш куни муддатида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган тўловчининг реквизитлари ва суммаларни "ЎРМВ" АТдаги маълумотлар билан солиштирадилар. Барча маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганида тақдим этилган хулоса ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) маблағларни уларда кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан ижрога қабул қилинади.".


7. 36-банддан "ёки нотўғри" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Алоҳида ҳолларда, агар 10 иш куни мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, ортиқча тўланган маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин.".


9. Қуйидаги мазмундаги 37-1 - 37-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"37-1. Мазкур Йўриқноманинг 37-бандида белгиланган муддат ўтганидан сўнг маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги электрон хулосани ижро этиш "ЎРМВ" АТда автоматик тарзда тўхтатилади ва қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича қолдиқ сумма:

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 000 (ўн минг) бараваридан юқори бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан "ЎРМВ" АТда маъқуллангач;

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 000 (ўн минг) бараваридан кам бўлган ҳолларда автоматик тарзда тегишли бюджет маблағларидан (тегишли даромад турини камайтирган ҳолда) қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов ҳужжати шакллантирилади.

Бунда тўлов ҳужжати тегишли даромад тури учун белгиланган ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда ҳар бир бюджет учун алоҳида шакллантирилади.

37-2. Тегишли бюджет маблағларидан маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов ҳужжати маблағлар:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари томонидан;

туман ва шаҳар бюджетларидан қайтарилиши лозим бўлса - туман ва шаҳар молия бўлимлари томонидан;

ДМЖ бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса - ДМЖ тақсимловчиси томонидан бир иш куни муддатида "ЎРМВ" АТда маъқулланади.

37-3. Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий молия органлари ва ДМЖ тақсимловчилари томонидан "ЎРМВ" АТда маъқулланган тўлов ҳужжати ғазначилик бўлинмалари томонидан шу кундан кечиктирмасдан тасдиқланади ва маблағлар тегишли бюджетдан мавжуд қолдиқлар доирасида қайтарилади.

37-4. Қайтарилган ва ҳисобга олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар ғазначилик бўлинмаларидан олади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби мавжуд бўлганида маълумотлар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органларга "ЎРМВ" АТдан электрон ҳужжат кўринишида юборилади ва қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.

37-5. Солиқлардан ташқари ортиқча тўланган суммаларини қайтариш мазкур Йўриқноманинг 37-бандига мувофиқ тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилганида маблағнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органларнинг тегишли жамғармасига ўтказилган қисми мазкур жамғармадан қайтарилади.

37-6. Алоҳида ҳолларда агар 10 иш кун мобайнида маблағлар ортиқча келиб тушган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумлар келиб тушиши кутилмаётган бўлса (асосланган ҳолда) солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган хулосалар ижроси истисно тариқасида, бир иш куни мобайнида тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда маблағлар мазкур Йўриқноманинг 37-1, 37-2 ва 37-3-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.".


10. 38-банддан "ёки нотўғри" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 1-иловада:


а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"




2.

08102

Ҳисоб-китобга мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар


Солиқ ҳисоботи бўйича вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси, шунингдек солиқ бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар.





";

б) 7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"




7.

08107

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб олинадиган солиқ тўловлари


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб олинган солиқ суммаси ҳисобидан солиқ бўйича мажбуриятлари ижроси.





".

          

12. 9-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

9-ИЛОВА



ХУЛОСА N _________




(хулоса тақдим этувчи ваколатли органнинг номи)

___________________________ аризасига асосан (СТИР - ______________)

(тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.О., СТИР)


Ортиқча (ёки нотўғри) тўланган суммани қайтариш ёки бошқа тўлов ҳисобига олиш тўғрисида

             

(солиқ ёки тўлов номи)


суммада.

(сонда ва ёзувда)


Тақдим этилган материаллар текшируви натижасида 20__ йил "___" ________ ҳолатига ариза берувчи томонидан

          

(солиқ ёки тўлов номи)


сўм _____ тийин

(сонда ва ёзувда)


қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига



ғҳ)

ортиқча (ёки нотўғри) тўлангани аниқланди.


Кўрсатилган суммани қайтариш (ёки ҳисобга олиш) қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган тўловлар контингенти суммаси доирасида амалга оширилсин.


    






Маблағлар

манбаи ва

бюджетларнинг

даражаси

Валюта коди

Назорат

калити


Ҳудудий

тасниф коди


Даромад тури

Ташкилий

тасниф коди


      






Маблағ олувчи жисмоний ёки


юридик шахснинг номи

      


Банк ҳисоб рақами


        


Маблағ олувчининг банк номи


           


Банк коди (МФО)


      


СТИР


        


Сумма рақамда


      


Сумма ёзувда


     


Тўлов мақсади


Раҳбар



Бош бухгалтер

(бухгалтер, мутахассис)



      

20__ йил "___" ______________".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 941-модда




































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск