ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /Ички ишлар вазирининг 27.07.2017 й. 157-сон "Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2922-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.08.2017 й.
N 2922
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
27.07.2017 й.
N 157
БУЙРУҒИ
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш
ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг
ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган
шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Меҳнат кодекси ҳамда "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 17 ноябрдаги 298-сон "Ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш ва шартли ҳукм қилинганларни назорат қилиш тартибига оид йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1087, 2001 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Азизов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 937-модда