ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 23.08.2017 й. ПҚ-3240-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш, шунингдек улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.

2. Жамғарма маблағлари:

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;

ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммадан 40 фоиз (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоиз) миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.

3. Жамғарма маблағлари:

судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Департамент (кейинги ўринларда - суд органлари) бинолари ва хоналарини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, судьялар ва суд органлари ходимларининг хизмат сафари харажатлари, суд органларининг коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмига;

суд органларини зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлашга;

суд органларининг техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга;

суд органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (уй-жой қуриш ва (ёки) сотиб олиш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, маошларга устамалар ва қўшимча ҳақ белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари ва суд органлари ходимлари томонидан белгиланган тартибда уй-жой сотиб олишга дастлабки бадални тўлашга;

суд органлари ходимларини тегишли адабиётлар ва матбаа нашрлари билан таъминлашга;

судьяларни формали кийим-бошлар билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришга;

суд органлари ходимларининг малакасини оширишга, уларни ўқитишга ва стажировка ўташига, шу жумладан уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкиллаштиришга, хорижий давлатларда ўтказиладиган конференция, семинар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;

суд органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;

Жамғарма захирасини яратишга;

суд органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга ва мақсадларга қонунчиликда ўрнатилган тартибда йўналтирилади.


4. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.


5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили маблағлар ва буюртманомалар тушиши прогнози асосида шакллантириладиган суд органларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш орқали амалга оширилади.

Суд органларини ривожлантириш дастурида суд органлари бинолари ва хоналарини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш муддатлари ва ҳажмлари; уларни жиҳозлар, транспорт воситалари, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш, шунингдек уларни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирлар назарда тутилади.

Суд органларини ривожлантириш дастури, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмлари ҳамда Жамғарманинг захирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарманинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши) томонидан тасдиқланади.


6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва Департамент директори киради.

Кузатув кенгаши ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.

Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Кузатув кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.


7. Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Департамент томонидан амалга оширилади.


8. Департамент қуйидагиларга мажбур:

буюртманомаларни йиғиш ва Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш;

Кузатув кенгаши қарорларини суд органларига етказиш;

Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини амалга ошириш;

Кузатув кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш.


9. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ҳолларда маблағлар ажратишга тушган буюртманомалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш;

маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Кузатув кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш.


10. Жамғармадан маблағлар ажратиш юзасидан буюртманомалар Департаментга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан тушади.

Департамент тушган буюртманомаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига киритади.

Кузатув кенгашининг қарорлари бўйича Департамент Жамғармадан маблағларни қабул қилинган қарорга мувофиқ фойдаланиш учун ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Департаментнинг ҳудудий бўлимлари Департаментга Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.


11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


13. Жамғарма маблағларини тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 922-модда


































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск