язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш/ ЎзР ВМ 10.01.2000 й. 8-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 10.01.2000 й. 8-сон Қарори

билан тасдиқланган Қоидаларининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 278-сон Қароридан олдинги таҳрири



2.1-банд иккинчи хатбошининг олдиги таҳрири


газ - конлардан қазиб олинадиган, табиий, нефть гази (қўшимча), газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тўпланадиган, шунингдек "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси томонидан ишлаб чиқариладиган газ;



2.1-банд учинчи хатбошининг олдиги таҳрири


газ етказиб берувчи - газ таъминоти ташкилотларига ёки истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи газ ва нефть қазиб олувчи ҳамда газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар;



2.1-банд тўртинчи хатбошининг олдиги таҳрири


газ узатувчи ташкилот - газ етказиб берувчидан газ харид қилувчи ва уни қазиб олиш жойидан ва/ёки қайта ишлаш жойидан тақсимлаш ва истеъмол пунктларига узатувчи ташкилот; (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2.1-банд бешинчи хатбошининг олдиги таҳрири


ҳудудий газ таъминоти корхонаси - газнинг истеъмолчиларга тақсимланишини, узатилишини ва истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи ташкилот; (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2.1-банд еттинчи хатбошининг олдиги таҳрири


ҳисоб-китоб даври - газ сарфи аниқланиши, етказиб берилган газ учун етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак бўлган давр. Томонлар келишиб олган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;



3.1-банднинг олдиги таҳрири


3.1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси истеъмолчиларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилга республика бўйича газ балансини тузади ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Келгуси йилга республика бўйича газ баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



3.2-банднинг олдиги таҳрири


3.2. Келгуси йилга республика бўйича тасдиқланган газ балансига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси минтақалар бўйича истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик ҳажмларини тақсимлайди ҳамда газ етказиб беришнинг белгиланган ҳажмларини газ етказиб берувчилар, ҳудудий газ таъминоти корхоналари етказади. (ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



4.3-банд учинчи хатбошининг олдиги таҳрири


ҳудудий газ таъминоти корхоналарига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини  ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



4.7-банднинг олдиги таҳрири


4.7. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари газ етказиб беришга, истеъмолчи эса ўртача суткалик меъёрлар доирасида ой давомида бир маромда, истеъмолчининг суткалик меъёридан воз кечиш зарурати бўлган ҳолларда - томонлар ўртасидаги диспетчерлик жадваллари бўйича газ олишга мажбурдир. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



4.10-банднинг олдиги таҳрири


4.10. Ҳудудий газ таъминоти корхоналари газ тақсимлаш станциясидан чиқиш жойида газ босимини шартномада назарда тутилган миқдорда сақлаб туради. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



4.11-банд биринчи хатбошининг олдиги таҳрири


4.11. Совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан "Ўзнефтгазназорат" инспекцияси, газ етказиб берувчилар, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси ҳамда истеъмолчилар иштирокида корхоналарни ёқилғининг заҳира турларига ўтказиш жадваллари тузилади, жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4.11-банд иккинчи хатбошининг олдиги таҳрири


Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади. Жадваллар газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан амалга киритилади. Жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган заҳирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4.13-банд биринчи хатбошининг олдиги таҳрири


4.13. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларни газ билан таъминлаш жадвалини ва авария пайтида магистрал газ қувурларининг технологик иш тартиби бузилган тақдирда уларни газ тармоқларидан қисман ёки тўлиқ узиш навбатини тасдиқлайдилар. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4.13-банд иккинчи хатбошининг олдиги таҳрири


Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан амалга киритилади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4.14-банднинг олдиги таҳрири


4.14. Газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш, узатиш ва истеъмол қилишнинг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг газ қазиб олиш, узатиш, газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалари газ етказиб берувчилар, газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



4.15-банднинг олдиги таҳрири


4.15. Газ етказиб берувчилар, газ таъминоти ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчилар газ берилганда газ конлари, газни қайта ишловчи заводлар, магистрал газ қувурлари, шунингдек турар жойларда, аҳоли яшаш пунктларида ва корхоналарда асбоб-ускуналар ва газ тармоқларининг техник хавфсизлиги ва техник фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



5.2-банднинг олдиги таҳрири


5.2. Газ етказиб берувчи (газ узатиш ташкилоти) томонидан ҳудудий газ таъминоти корхонасига ва истеъмолчига бериладиган газ миқдори истеъмолчининг ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади, уларда ҳисобга олиш приборлари, бўлмаган тақдирда эса, қоидага кўра газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ етказиб берувчи (газ узатиш ташкилоти)нинг назорат-ўлчов. приборлари бўйича аниқланади ва икки томонлама имзоланган ҳужжат билан расмийлаштирилади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



5.3-банднинг олдиги таҳрири


5.3. Истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш приборлари носоз бўлганда ва улар газ етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан етказиб берилган газ миқдори пломбаланмаган ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш приборлари: носоз бўлган вақтда корхона ишлаган соатлар бўйича ёки шартномада назарда тутилган бошқа усул билан аниқланади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



5.9-банднинг олдиги таҳрири


5.9. Томонлар берилган - қабул қилинган газ тўғрисида ҳар ойда, ойнинг 3-кунидан кечикмай далолатнома тузадилар.

Берилган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон бу ҳақда ўзининг алоҳида фикрини далолатномада акс эттириш йўли билан иккинчи томонга маълум қилади. Келишувга эришилмаган тақдирда келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида кўриб чиқилади.



5.10-банднинг олдиги таҳрири


5.10. Истеъмолчи фойдаланган газ учун ҳисоб-китоблар тартиби, тўлов муддати: ва шакллари газ етказиб бериш шартномасида белгиланади.



6 бўлим номининг олдиги таҳрири


6. ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРНИНГ, ГАЗ УЗАТИШ

ТАШКИЛОТИ ВА ҲУДУДИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ

КОРХОНАЛАРИ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

(ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги бўлим номи)



6.2-банд биринчи хатбошининг олдиги таҳрири


6.2. Газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари: (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6.5-банднинг олдиги таҳрири


6.5. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи газ билан таъминлаш объектларини ишлатишнинг техник ҳолати ҳамда тезкор-диспетчерлик интизомига риоя қилиниши учун жавоб берадилар. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



6.6-банднинг олдиги таҳрири


6.6. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи объектларда газ етказиб беришни ёки қабул қилиб олишни камайтирувчи авариялар ва носозликлар тўғрисида газ етказиб бериш шартномаларида белгиланган тартибда бир-бирларини хабардор қилишга мажбурдирлар. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



6.7-банднинг олдиги таҳрири


6.7. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси, газ узатиш ташкилоти талабига биноан, газдан фойдаланиш тартиби ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган газ учун тўловлар ҳолати тўғрисида тезкор ахборот тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



6.8-банднинг олдиги таҳрири


6.8. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти ёки ҳудудий газ таъминоти корхонаси газ етказиб бериш шартномасига кўра, ушбу Қоидаларда назарда тутилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчига газ етказиб берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида етказилган реал зарарни ва бой берилган фойдани белгиланган тартибда қоплайди. (ЎзР ВМ 19.12.2011 й. 337-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)



7.1-банднинг олдиги таҳрири


7.1. Газ етказиб берувчи, газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ушбу Қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 04.02.2009 й. 33-сон Қароридан олдинги таҳрири



1.1-банднинг олдинги таҳрири


1.1. Мазкур фойдалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар, газ узатиш ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари ҳамда газ истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



3.4-банднинг олдинги таҳрири


3.4. Қуйидаги истеъмолчилар газ етказиб беришда устунликка эга бўладилар:

- аҳоли;

- соғлиқни сақлаш ва халқ таълими корхоналари, шунингдек бу??озонлар - иссиқлик энергиясига эҳтиёжни таъминлайдиган ҳажмларда;

- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг олинган табиий газ учун қонун ҳужжатларида ҳисоб-китоб қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик корхоналарига; (ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

- газ учун ҳақ тўлаш бўйича қарзи бўлмаган ва жорий (шартномавий) тўловлар бўйича олдиндан ҳақини тўлаш шартлари билан шартнома тузганлар.




ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қароридан олдинги таҳрири



3.2.-банднинг олдинги таҳрири


3.2. Келгуси йилга республика бўйича тасдиқланган газ балансига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси минтақалар бўйича истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик ҳажмларини тақсимлайди ҳамда газ етказиб беришнинг белгиланган ҳажмларини газ етказиб берувчилар, ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва фонд сақловчи ташкилотларга етказади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



3.4.-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4-иловага мувофиқ корхоналари; (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4.5.-банднинг олдинги таҳрири


4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари ажратилган лимитларни ҳисобга қолган ҳолда газ узатиш тизимининг техник имкониятларидан келиб чиқиб газ узатиш ташкилоти билан келишган ҳолда ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд)



4.8.-банднинг олдинги таҳрири


4.8. Ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва истеъмолчилар томонидан газ узатиш ташкилоти билан дастлабки келишувсиз келишилган суткалик ҳажмлардан ортиқ газ олинганда, ҳарорат режими бўйича ишлайдиган иситиш бу??озонлари, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4-иловага мувофиқ корхоналари ва аҳоли бундан мустасно: (ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

- иситиш мавсумида умуман ҳисоб-китоб ойида газнинг ортиқча сарфланишига йўл қўйилиши ёки йўл қўйилмаслигидан қатъи назар, газнинг ҳар суткалик ортиқча сарфланган ҳажми учун оширилган 6,0 коэффициент билан;

- иситилмайдиган мавсумда умуман ҳисоб-китоб ойида ортиқча сарфланган газ учун оширилган 6,0 коэффициент билан ҳақ тўланади.




ЎзР ВМ 08.01.2004 й. 9-сон Қароридан олдинги таҳрири



4.3-банд охирги хатбошининг олдинги таҳрири


"Бошкоммунгаз" корхонасининг газ сотувчи ташкилотларига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини  ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади. (ЎзР ВМ 20.03.2002 й. 90-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)