ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2000 й. 223-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2000 й.

N 223




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА САМАРАЛИ

РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, республикада фундаментал тадқиқотларни юқори даражада ташкил қилиш ва самарали бошқариш, фан ва техника соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш,  Фанлар академияси фаолиятини илғор андозалар асосида ва мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар ва эркинлаштириш жараёнларига кенг кўламда мувофиқлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари фаолиятини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Фанлар академияси Умумий мажлисининг мамлакатимизда мухбир аъзолик институтини тугатиш, Академиянинг мавжуд мухбир аъзолари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайлангани ва уларга академик унвонини бериш ҳақидаги қарори эътиборга олинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академияси   билан биргаликда, бир ҳафта муддатда, ушбу масаланинг молиявий таъминотини ҳал қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги ва  Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда, икки ҳафта муддатда:

Фанлар академияси бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ янги штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, илмий ва муҳандис-техник ходимларининг табақалаштирилган лавозимлар рўйхатини ва малака тавсифномаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва унинг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига, уларнинг фаолиятига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, сарф-харажатлар сметаси, штатлар жадвали ҳамда ходимлар маошининг миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бир ой муддатда, илмий-тадқиқот муассасаларида, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бюджет ва нобюджет тушумлар ҳисобига, илмий ва мухандис-техник ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этсин ва унинг Низомини тайёрласин.

Белгилансинки, илмий-тадқиқот муассасаси директори жамғарма маблағларининг, илмий ва муҳандис-техник ходимларнинг илмий хиcсасига яраша, бажарилаётган ишнинг салмоғи ва сифатига қараб, ўз ҳузурида ташкил этиладиган лаборатория (бўлим) мудирлари Кенгаши билан келишган ҳолда, мақсадли сарфланишини таъминлайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фан ва техника давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимизда фундаментал тадқиқотларнинг натижалари ва янги технологияларни амалиётга ўз вақтида татбиқ қилиш ва улардан самарали фойдаланиш учун, илмий-тадқиқот муассасаларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тажриба-синов маҳсулотларини ишлаб чиқишга мос замонавий моддий-техник базани шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз ҳузурида ташкил этилган Илмий кенгашлар эксперт хулосалари асосида ҳар йили ўз тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқласин ва 2000 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган йиллик ҳисоботига киритсин.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқлашда ва фаолиятига баҳо беришда, бошқа мезонлар қаторида, халқаро илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, илмий муассасага жалб этилган ташқи ва ички инвестициялар миқдори ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисобга олинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари,  республика олий таълим муассасалари (авваламбор, магистратура бўлимлари) ва академик лицейлар ўртасидаги ҳамкорликни илм-фаннинг тегишли йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли шартномалар асосида ташкил этишни ва бунда илмий ишлар доимо юксак даражада олиб борилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.

Ушбу ҳамкорлик шартномаларида илмий-тадқиқот муассасаларига иқтидорли ёш мутахассислар, талабалар ва ўқувчиларни, шунингдек, таълим муассасаларига юқори малакали ва истеъдодли олимларни узлуксиз равишда жалб қилиш шартлари белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 ноябрдаги Ф-914-сон Фармойиши асосида тузилган Махсус ишчи гуруҳга "Умид" жамғармасининг йўлланмаси бўйича чет эл таълим муассасаларида магистратурани муваффақиятли ўтаб келган ёш мутахассисларни, бошқа вазирликлар ва давлат идоралари қаторида, Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларига ҳам мунтазам равишда тақсимлаш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни назорат қилиш вазифаси юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида қабул қилинган Устав талабларига биноан, бир ой муддатда, Фанлар академияси раҳбариятининг навбатдаги сайловларига тайёргарлик кўрилсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тўғрисида" 1995 йил 3 апрелдаги 109-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов















































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск