Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 й. 683-сон "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.08.2017 й.
N 683
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ
БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини шаффоф ва рақобатдошлик асосида оширилган тўлов ставкаси бўйича, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ (кейинги ўринларда - биржа) ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали, шунингдек уларнинг буюртманомалари асосида автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича босқичма-босқич бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом
...