Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 й. 319-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2000 й.

N 319



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

2000/2001 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:

ўзларига қарашли хўжаликларни 2000/2001 йил куз-қиш даврида ишлашга  тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ва уларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданий-маиший, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, транспорт, қурилиш ташкилотларини, қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаб қўйиш юзасидан ўн кун муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Мактабгача болалар муассасаларига, мактабларга, касалхоналарга, поликлиникаларга, уй-жойларга иссиқлик узлуксиз бериб турилишига алоҳида эътибор берсинлар;

газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида  барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг заҳира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун шу йилнинг 15 октябрига қадар суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур заҳираларини яратсинлар;

шу йил 1 сентябргача ёнғинга қарши идоралар билан биргаликда  уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини ва уларнинг техник талаблар нормаларига мувофиқлигини текширсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш бошқармаси билан биргаликда шу йил 1 октябргача аҳоли томонидан фойдаланилаётган иситиш қозонлари, горелкалар ва бошқа газ приборларининг мониторингини ўтказсинлар. Табиий газнинг ортиқча сарфланишига олиб келувчи стандартга тўғри келмайдиган ва ясама газ қозонлари,  горелкалар ва бошқа газ приборларидан фойдаланиш ҳоллари аниқланган ҳолларда уларни газ тармоқларидан узиб қўйсинлар;

шу йил 1 октябргача қозонхоналарни мукаммал тузатишни  тугалласинлар ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар.


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўздавнефтгазинспекция" Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда куз-қиш даврида республика аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун бир ҳафта муддатда:

2000-2001 йил куз-қиш даврида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатишни;

Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва бошқа саноат корхоналарини 2000/2001 йил қиш даврида газдан ёқилғининг заҳира турига ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси жадваллар тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда тасдиқланган рўйхатни ҳисобга олган ҳолда газ ўтказиб бериш юзасидан истеъмолчилар билан шартномаларни қайта тузсин.


3. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция" билан биргаликда:

шу йилнинг 1 октябригача республика корхоналарининг мавжуд буғ қозонлар ускуналарининг ҳар бир буғ қозоннинг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда уларнинг табиий газни қабул қилишнинг техник талабларига мос келиши мониторингини ўтказсинлар. Мавжуд талабларга жавоб бермайдиган буғ қозонлар газ тармоқларидан узиб қўйилсин;

шу йилнинг 1 сентябригача ҳисоблаш приборлари бўлмаган саноат корхоналари, коммунал-маиший корхоналарнинг шартномаларини бекор қилсинлар ва газ етказиб беришни тўхтатсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва "Ўздавнефтгазинспекция" билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг газ таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан улаб қўйишларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрсинлар, айбдорларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортсинлар.

Жисмоний ва юридик шахсларни газ таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан улаб қўйганлик учун жавобгарлик "Ўзгазсотиш" шўъба корхонаси ва "Бошкоммунгаз" хўжалик ҳисобидаги бош бошқарманинг туман ва шаҳар хизматларига юклансин.


5. Кўмир ва суюқ ёқилғининг зарур ҳажмлардаги заҳираларини яратиш учун "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси уларнинг республика корхоналари ва ташкилотларига шу йилнинг 1 ноябригача жадваллар ва шартномаларга мувофиқ етказиб берилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси билан биргаликда қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш бўйича аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида республика ҳудуди бўйича уни табақалаштириб ташишни ҳисобга олган ҳолда кўмирга табақалаштирилган нархни қўллаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда киритсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

2000/2001 йил куз-қиш даврида республиканинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лимитлар ва кўрсаткичлар доирасида газ етказиб берилишини таъминласин;

иситиш мавсуми бошлангунга қадар ер ости газ омборларига 4,520 млрд куб метр ҳажмида газ тўпланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги:

қишнинг энг совуқ даврида ишлатиладиган электр станциялари, иссиқлик-электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини мукаммал ва ўртача тузатишни шу йил 1 ноябргача тугалласин;

шу йил 1 ноябргача электр станцияларида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғарилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси шу йил 1 октябргача чорвачилик хўжаликлари, иситиш тизимлари ва қишлоқ жойлардаги бошқа объектларнинг тайёрлаб қўйилишини, шунингдек, зарур ҳажмларда озуқа тайёрлашни таъминласинлар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 1 октябргача тузатиш ишларини якунласинлар ҳамда мактаблар, мактабгача муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар қиш шароитларида ишлашга шай қилиб қўйилишини таъминласинлар.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзавтотранс" корпорацияси  шу йил 1 октябргача шаҳар йўловчи ташиш автотранспортини ҳамда умуман автотранспортни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар, бунинг учун транспорт корхоналарини эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари ва ёнилғи билан ўз вақтида таъминласинлар.


12. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси локомотив, вагон ва ўзига қарашли бошқа хўжаликларнинг куз-қиш даврига ўз вақтида тайёрлаб қўйилишини ташкил этсин, нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юклари узлуксиз ташилишини таъминласин.

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар вагонлар, цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, ортиш-тушириш, айниқса кечаси, дам олиш ва байрам кунларида ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


13. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари ҳамда энергияни кўп истеъмол қилувчи бошқа корхоналар қиш ойларида электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида шу йил 1 сентябргача Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг юқори юклама даврида технология жиҳатидан йўл қўйиладиган иш режимларини ишлаб чиқсинлар.


14. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалаларини ҳал қилиш бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг ўзларига қарашли объектларни куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб борсин.


15. Оммавий ахборот воситалари тармоқлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашнинг боришини мунтазам равишда ёритиб борсинлар.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар, ташкилотлар мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида шу йил 1 сентябргача ва 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил  14 августдаги

319-сон қарорига

ИЛОВА



Республика иқтисодиёти тармоқларини 2000/2001

йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш

масалалари бўйича комиссия

ТАРКИБИ

    

Атаев В.Й.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси


Абдуллаев М.А.

-

"Ўзавтойўл" концерни раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев Ф.С.

-

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Акромов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси  раиси


Аманбоев О.Э.

-

"Ўздавзаҳира" бош бошқармаси бошлиғи


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Дорохов В.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жумаев Х.Б.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раисининг ўринбосари


Зоҳидов Р.Қ.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат- акциядорлик компанияси раиси


Қосимов Й.К.

-

Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси бошлиғи


Муродов С.Ғ.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Муҳамедов Ғ.К.

-

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Назиров Ф.Г.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Нормуродов М.Б.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Сидиқназаров Қ.М.

-

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


Саидов Р.Т.

-

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директори


Томалак С.М.

-

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси

бош директори


Хўжаев Б.Э.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари

Ҳасанов Б.В.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси

раисининг биринчи ўринбосари


Шоисматов Э.Р.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири


Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


Комиссия таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киради.



























Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск